Кефир (русча: Кефир) — сигир сутидан тайёрланадиган сут кислотали парҳез ичимлик. Қаймоғи олинмай пастеризация килинган ёки ёғи олинган сигир сутидан ивитиб тайёрланади. Унга сут кислотали ва спиртли ачитиш жараёнини ҳосил қиладиган К. замбуруғида ёки махсус озиқ муҳитда таёрланган томизғи қўшиб ивитилади. Кефирнинг тайёр бўлиш муддатига кўра, чучук (бир кунлик), ўртача (икки кунлик), нордон (уч кунлик) хиллари бўлади. Кефир қанчалик узоқ, ивитилса, шунчалик кўп спирт (0,2— 0,6 % гача), сут кислотаси ва карбонат ангидрид тўпланади. Сутни қайта ишлаш корхоналарида ёғли (3,2 % сут ёғи) ва кам ёғли (сут ёғи 0,05 % дан ошмайди) Кефирлар кўплаб ишлаб чиқарилади. Кефирдаги сут кислота ва ачитувчи бактериялар ошқозон-ичакдаги зарарли микробларни юқотишга ёрдам беради, қабзиятни бўшаштиради.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил