Келимане — Мозамбикнинг шарқий қисмидаги шаҳар. Замбезия провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 153,1 минг киши (1997). Ҳинд океанининг Мозамбик қўлтиғи соҳилидаги порт (четга шакарқанд, пахта, копра, тамаки, чой чиқарилади). Темир йўл стансияси. Аэропорт бор. Озиқ-овқат, тўқимачилик, ёғочсозлик ва металлсозлик корхоналари мавжуд. Васко да Гама экспедицияси томонидан 1498 йилда ҳозирги К. ўрнида форт қурилган (1761 йилдан шаҳар мақомини олган). ХВИИИ—ХИХ асрларда К. қул савдоси марказларидан бири бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил