Kelly Clarkson
Келлй Брианне Cларксон (талаффузи: Келли Бриэнн Кларксон; 1982-йил 24-апрелда туғилган) америкалик қўшиқчи ва актрисадир. Cларксон 2002-йилда Америcан Идол телешоусида иштирок этиб машҳурликка эришди. Дастлаб, Тҳанкфул номли биринчи албомининг чиқишидан сўнг танқидчилар Cларксонни поп-қўшиқчи деб ҳисоблашар эдилар. Бир неча платинум мукофоти олган иккинчи Бреакаwай албоми чиққанидан сўнг Cларксон роcк-мусиқа томон мўлжал ола бошлади. Cларксон 40 миллион сингл ва 25 миллион албом сотиб, энг муваффақиятли мусиқачилар қаторидан жой олган[1].
Келлй Cларксон | |
|---|---|
|
Келлй Cларксон Wомен'с Wорлд Аwард тақдимотида. Вена, Австрия, 2009. | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Келлй Брианне Cларксон 1982-йил 24-апрел Форт Wортҳ, Техас, АҚШ |
| Жанрлар |
Поп рок |
| Фаолият йиллари | 2002 – ҳозиргача |
| Фуқаролиги |
|
| Амплуа | вокал |
| Веб-сайт | КеллйCларксон.cом |
Таржимаи ҳоли
Келлй Техас штатининг Форт Wортҳ шаҳрида таваллуд топди ва Бурлесон кичик шаҳарчасида, у ҳам Техасда, ўсди. У юнон ва ирланд илдизли ўқитувчи Жеанне Росе ва келиб чиқиши валлиялик собиқ муҳандис Степҳен Мичаэл Cларксоннинг учинчи ва энг кенжа фарзандидир. Келлйнинг акаси Жамес ва опаси Алйсса бор. Келлй олти ёшлиги пайтида унинг ота-онаси ўн етти йил турмушдан сўнг ажраладилар. Акаси отаси билан бирга кетади, опаси холасиникида туради, Келлй эса онаси билан қолади. Улар доимо жойдан-жойга Техас бўйлаб кўчадилар, онаси оилани боқиш учун ҳар хил ишларда ишлайди. Олти ёшли бола бўлиб, Келлй нега оиласи кўчиб юришини тушунмасди. Охир-оқибат оила Бурлесонда қолади, у ерда Келлйнинг онаси иккинчи марта Жиммй Тайлор исмли инсонга турмушга чиқади.
Cларксон Паулине Ҳугҳес (Паулине Ҳугҳес Миддле Счоол) ўрта мактабида ўқийди. Дастлаб, у денгиз биологи бўлишни хоҳлайди, аммо Жаwс филмини кўриб, фикрини ўзгартиради[2]. Устига-устак бир куни ўқитувчиси унинг коридордаги қўшиқ айтишини эшитиб қолиб, мактаб хорига бориб кўришни маслаҳат беради. Келлй ўқитувчисига авваллари ҳеч ҳам профессионал вокал ўрганмаганлигини айтади. Ўрта мактабни тамомлаб, у Бурлесон олий мактабига (Бурлесон ҳигҳ Счоол) ўқишга киради ва Бригадоон каби мюзиклларда ўйнашни бошлайди.
2000-йили олий мактабни тамомлаганидан сўнг Келлй овоз ёзиш студияларига юбормоқчи бўлган демо-ёзувни маблағини қоплаш учун бир неча ишда ишлай бошлайди. У бир неча жавоб олади ва охир-оқибат Ҳолливудга кўчиб ўтиб, саҳнага чиқишнинг бошқа йўлларни излайди, улардан бири қўшиқлар муаллифи Деррй Гоффиннинг ҳомийлиги бўлади. Аммо Гоффин бетобланиб ўлим тўшагида ётиб қолади. Cларксон Сабрина, тҳе Теэнаге Wитч („Сабрина — ёш ялмоғиз“) ва Тҳат 80’с Шоw („80-ларнинг шоуси“) телесериалларида, 2001-йилда чиққан Иссуэс 101 филмида эпизодик ролни ижро этади. Голливуддаги олти ойдан сўнг, унинг хонадони ёниб кул бўлганидан кейин, Келлй ватани Техасга қайтади. У ерда театрда ўйнайди, бармен бўлиб ишлайди, Сих Флагс луна-паркида қўшиқ айтади ва Ред Булл ичимлигини реклама қилади.
Карера

Қўшиқчининг мусиқий карераси 2002-йилда, Келлй Cларксон америкалик талантларнинг энг бош телешоуси — Америcан Идолда ғалаба қозонишидан бошланди. Унинг биринчи сингли — „А Момент Лике Тҳис“ тез орада АҚШда жуда катта оммавийликни тусга олади ва худди шундай тезликда уни йўқотади. Тарона Америcан Топ 40нинг 4-ўрнигача чиқади ва кейин пастга тушишни бошлайди.
Келлй Cларксон йўқолиб қолиб, абадий бир ҳитнинг артисти бўлиб қолиши мумкин эди, кўпчилик поп-юлдузларни тайёрлаш телешоуларининг битирувчилари каби. Шундай бўларди ҳам, агар Келлй Рҳетт Лаwренcе ва Cлиф Магнесс продусерларини учратмаганида. Улар, шунингдек Чристина Агуилера иштирокида Келли „Мисс Индепендент“ номли таронани ёзади. Бу ашула АҚШда, кейинчалик эса Европада ҳам катта ҳит бўлади. Қўшиқ Америcан Топ 40нинг биринчи поғонасида уч ҳафта туради ва 2003-йилнинг хулосавий чартида 9-ўринни эгаллайди. Шу продусерлар билан ёзилган Тҳанкфул дебут албоми АҚШда 2003-йил 15-апрелда чиқади ва дарров Биллбоард Топ 200нинг биринчи ўрнига чиқади. 2003-йил 8-декабрда албом АҚШда икки карра платинавий, 2004-йил 10-февралда эса Канадада платинавийлик унвонига сазовор бўлади.
Шунингдек, шу албомдан „Лоw“ ва „Тҳе Троубле wитҳ Лове Ис“ сингллари жаранг сочади, аммо улар „Мисс Индепендент“дан камроқ шуҳратга эришишади. 2004-йил февралда Келлй бу ашула учун „Граммй“га „Энг яхши аёл поп-ижроси“ номинациясига чиқарилади. Сўнг қўшиқчи тўсатдан саҳнадан йўқ бўлиб қолади. Лекин узоқ муддатга эмас. Бутун 2004-йил у янги албомни ёзиш билан машғул эди.
2005-йил қўшиқчи учун феноменал бўлади. Унинг Бреакаwай номли, АҚШда 2004-йилнинг 30-ноябрида чиқарилган албоми дунёга бир нечта суперҳитларни совға қилади.

Муаллифи Аврил Лавигне бўлган „Бреакаwай“ таронаси Америcан Топ 40нинг биринчи поғонасини 2004-йил ноябрида эришишга муваффақ бўлади. Аммо энг катта шуҳрат „Синcе У Беэн Гоне“ ва „Беҳинд Тҳесе Ҳазел Эес“ ашулаларига тўғри келади. Биринчи тарона чўққида 6 ҳафта ушланиб туради, иккинчиси эса биринчи рақамдаги ҳит бўлолмай, иккинчи ўринда 8 ҳафта ушланади, бу пайт биринчи ўринда Мариаҳ Cарей „Wе Белонг Тогетҳер“ қўшиғи билан турган бўлади. Иккала қўшиқ 2005-йил учун якуний чартда 1- ва 2-ўинларни эгаллайди. Бу ғаройиб муваффақият — бир артист йил чартининг икки бош ўрнини эгаллаши (Мариаҳ Cарей охир-оқибат учинчи ўринга тушади). Ҳеч бир шубҳасиз, Келлй Cларксон 2005-йилнинг энг бош ижрочиси эди.
Декабрда албомнинг „Беcаусе Оф Ёу“ номли тўртинчи сингли чиқади, у чўққида 4 ҳафта ушланади. Бреакаwай албоми 2006-йил 18-январ АҚШда 5-карра платинавий деб тан олинди, Канадада эса 5-карра платинавийликни 2006-йил майида қўлга киритди. Шунингдек албом Биллбоард 200 чартининг йигирматалигида бир йилдан ошиқ тура олган бутун мусиқа тарихининг 4-албоми бўлади. 2006-йил февралда қўшиқчи бараварига икки „Граммй“ мукофотини қўлга киритади — „Энг яхши аёл поп-ижроси“ ва „Энг яхши аёл поп-албоми“ категорияларида.
2006-йилда албомнинг охирги сингли „Wалк Аwай“ чиқади. Қўшиқ Америcан Топ 40нинг топ 10ида 5 ой ушланиб туради ва Келлй Cларксоннинг суперюлдуз унвонини тасдиқлайди.
2007-йилнинг 22-июнида Cларксоннинг студияда ёзилган учинчи албоми — Мй Деcембер чиқади. Бреакаwай албомидан фарқли, бу албом кўпроқ рок йўналишида ёзилади[3]. Ушбу албомнинг бош сингли бўлган „Невер Агаин“ қўшиғи Америcан Идол кўрсатувида реклама қилингач катта муваффақиятга эришади. Жумладан, бу қўшиқ Биллбоард Ҳот 100 чартида 8-ўринга чиқади ва Cларксоннинг чартда эришган энг юқори поғонасига айланади.
Келлй Cларксоннинг тўртинчи „Алл И Эвер Wантед“ номли албоми 2009-йилнинг 10-мартида дунё юзини кўради. Албомни ёзиш жараёнида Келлй Рян Теддер, Др. Луке ва бошқалар билан ҳамкорлик қилади. Биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ АҚШда албомнинҳ 255000 нушаси сотилади. Албом Биллбоард 200 чартининг биринчи ўрнига чиқиб, бу поғонани икки ҳафта ушлаб туради[4]. „Алл И Эвер Wантед“ албоми „Энг яхши поп-вокал албом“ номинациясида „Граммй“ мукофотига сазовор бўлади[5]. 2009-йилнинг октябрида „Алл И Эвер Wантед“ консерт тури бошланади. Келлй Cларксон ушбу албоми билан бутун АҚШ шаҳарлари, Европа, Жанубий Африка, Океания ва Осиё бўйлаб гастрол сафарида бўлади. Тур 2010-йилнинг май ойида Хитойда якунланади[6].

Cларксоннинг бешинчи студиявий албоми „Стронгер“ 2011-йилнинг 24-октябрида чиқарилади[7].
Дискография
Албомлар
- Тҳанкфул (2003)
- Бреакаwай (2004)
- Мй Деcембер (2007)
- Алл И Эвер Wантед (2009)
- Стронгер (2011)
Сингллар
| Йил | Ном | Чартларда юқори позициялар | Серификатлар | Албом | |||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| УС |
АУС |
АУТ |
CАН |
ГЕР |
ИРЛ |
НЛД |
НЗ |
СWИ |
УК | ||||||
| 2002 | „Бефоре Ёур Лове“/"А Момент Лике Тҳис" | 1 | — | — | 1 | — | — | — | — | — | — |
|
— | ||
| 2003 | „Мисс Индепендент“ | 9 | 3 | 39 | 6 | 52 | 11 | 9 | — | 44 | 6 |
|
Тҳанкфул | ||
| „Лоw“ | 58 | 11 | — | 2 | — | — | — | — | — | 35 |
| ||||
| „Тҳе Троубле wитҳ Лове Ис“ | 1011 | 11 | — | 25 | 42 | — | 32 | — | 62 |
|
Тҳанкфул ва Лове Аcтуаллй | ||||
| 2004 | „Бреакаwай“ | 6 | 10 | 8 | 3 | 13 | 12 | 9 | 12 | 14 | 22 |
|
Тҳе Принcесс Диариэс 2 ва Бреакаwай | ||
| „Синcе У Беэн Гоне“ | 2 | 3 | 3 | 1 | 6 | 4 | 4 | 11 | 7 | 5 |
|
Бреакаwай | |||
| 2005 | „Беҳинд Тҳесе Ҳазел Эес“ | 6 | 6 | 9 | 4 | 16 | 4 | 7 | 7 | 20 | 9 |
| |||
| „Беcаусе оф Ёу“ | 7 | 4 | 3 | 2 | 4 | 5 | 1 | 19 | 1 | 7 |
| ||||
| 2006 | „Wалк Аwай“ | 12 | 27 | 29 | 4 | 30 | 10 | — | 19 | 58 | 21 |
| |||
| 2007 | „Невер Агаин“ | 8 | 5 | 36 | 8 | 19 | 11 | 23 | 20 | 27 | 9 |
|
Мй Деcембер | ||
| „Беcаусе оф Ёу“ (wитҳ Реба Мcентире) |
50 | — | — | 36 | — | — | — | — | — | — | Реба: Дуэц | ||||
| „Собер“ | 1102 | — | — | — | — | — | — | — | — | — | Мй Деcембер | ||||
| „Оне Минуте“ | — | 36 | — | — | — | — | — | — | — | — | |||||
| „Дон'т Wасте Ёур Тиме“ | — | — | — | — | 93 | — | — | — | — | — | |||||
| 2009 | „Мй Лифе Wоулд Суcк Wитҳоут Ёу“ | 1 | 5 | 6 | 1 | 6 | 4 | 3 | 11 | 5 | 1 |
|
Алл И Эвер Wантед | ||
| „И До Нот Ҳоок Уп“ | 20 | 9 | 68 | 13 | 55 | 30 | 19 | 31 | — | 36 |
| ||||
| „Алреадй Гоне“ | 13 | 12 | 37 | 15 | 23 | — | 483 | 23 | 15 | 66 |
| ||||
| 2010 | „Алл И Эвер Wантед“ | 96 | — | — | — | — | — | — | — | — | — | ||||
| „Cрй“ | — | — | — | — | — | — | — | — | — | — | |||||
| „Дон'т Ёу Wанна Стай“ (wитҳ Жасон Алдеан) |
31 | — | — | 35 | — | — | — | — | — | — |
|
Мй Кинда Партй ваСтронгер | |||
| 2011 | „Мр. Кноw Ит Алл“ | 10 | 1 | 26 | 11 | 18 | 14 | 494 | 8 | 22 | 4 |
|
Стронгер | ||
| 2012 | „Стронгер (Wҳат Доэсн'т Килл Ёу)“ | 1 | 18 | 6 | 3 | 27 | 4 | 495 | 4 | 18 | 8 |
| |||
| "Дарк Сиде" | 42 | 56 | — | 26 | 82 | 42 | 596 | — | — | 40 | |||||
| "Cатч Мй Бреатҳ" | 19 | 40 | 67 | 22 | 89 | 88 | 607 | — | — | 51 | Греатест Ҳиц: Чаптер Оне | ||||
| "Донʻт Руш" (феатуринг Винcе Гилл) |
89 | — | — | 53 | — | — | — | — | — | — | |||||
| „—“ чарта юқори ўринолмаган ёки берилган ҳудудда чиқарилмаган | |||||||||||||||
Мукофотлар
- Граммй
- 2006: Энг яхши аёл поп-ижроси („Синcе У Беэн Гоне“)
- 2006: Энг яхши поп-албом (Бреакаwай)
- 2012: Энг яхши поп-албом (Стронгер)
Манбалар
- ↑ „Америcан Идол Греац“, 2011-02-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2011-06-13
- ↑ „Ступид Қуэстионс wитҳ Келлй Cларксон“. 2009-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 13-июн.
- ↑ архив нусхаси, 2013-07-24да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-02-18
- ↑ Cаулфиэлд, Кеитҳ „Келлй Cларксон Топс Биллбоард 200“. Биллбоард.cом (18-март 2009-йил). 2009-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-март 2009-йил.
- ↑ „Тҳе 52нд Граммй Аwард Номинеэс Лист“. Граммй.cом. 2012-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 6-август. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-12-05 санасида архивланган)
- ↑ ҳттп://www.келлйcларксон.cом
- ↑ „Келлй Cларксон“. Фаcебоок. Қаралди: 4-ноябр 2011-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Келлй Cларксон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Келлй Cларксоннинг расмий сайти (ингл.)
- Келлй Cларксон ИМДбда
- Қўшиқ матнлари (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-08-09 санасида архивланган)
- 24-aprelda tugʻilganlar
- 1982-yilda tugʻilganlar
- Amerikalik aktrisalar
- Amerikalik ayol qoʻshiqchilar
- Qoʻshiqlari Billboard Hot 100 xit-paradida eng yuqori pogʻonaga koʻtarilgan ijrochilar
- Yashayotgan insonlar
- Amerikalik ovoz aktrisalari
- Grammy mukofoti sovrindorlari
- Amerikalik ayol pop-qoʻshiqchilar
- Alifbo boʻyicha aktrisalar
- Alifbo boʻyicha qoʻshiqchilar