„Кем бит?“ (русча: Кем быть?) (таржимаси „Ким бўлсам экан?“) — рус шоири Владимир Маяковский қаламига мансуб шеър. Шеър кичик ёшдаги болалар учун мўлжалланган бўлиб, болаларни ўзлари учун бирор касбни танлашга чорлайди. Шеър мисралари зинапоя поғоналари шаклида ёзилган. Шунинг учун уларнинг ўрнини ўзгартириб айтиш мумкин[1].

Кем бит?
Асл номи Кем быть?
Муаллиф(лар) Владимир Маяковский
Тил русча
Жанр(лар)и шеър
Нашр этилган санаси 1929
Нашриёт „Государственное издателство“
Саҳифалар сони 22

„Кем бит?“ шеъри китоб ўлароқ илк бор 1929-йил Москва шаҳрида „Государственное издателство“ нашриётида чоп этилган[2]. Биринчи нашр расмларини Ниссон Шифрин чизган. Асар турли нашриётлар томонидан бир неча ўн марта чоп этилган.

Манбалар

  1. ↑ „Владимир Маяковский“ (инглизча). Чиcаго университети кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 21-октябр.
  2. ↑ „Кем бит?“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 21-октябр.

Ҳаволалар