Kema

Кема, геми сув устида сузувчи катта транспортдир. Кемалар қуйидагиларга тегишли бўлиши мумкин:
Кема — юк ва йўловчиларни ташиш, балиқ овлаш, сув остидан фойдали қазилмалар (мас, нефт) ни қазиш, спорт машқлариари ва мусобақалари ўтказиш ҳамда ҳарбий масалаларни, илмий тадқиқот ишлари ва б.ни бажариш, сайёҳлик учун мўлжалланган сувда сузувчи иншоот. Қадимда сузиб юрувчи восита сифатида ходалар ва сувда сузадиган бошқа нарсалардан фойдаланишган.




сувости кемалари ҳам"кема" деб таснифланади
Ходаларни бир-бирига боғлаб қурилган солни дастлабки К. деб ҳисоблаш мумкин. Қад. Миср, Ўрта Осиё, Хитой, Корея, Япония, Ҳиндистон ва б. мамлакатларда қайиқ ва К.лар ясалган. Мисрда дастлаб қамиш ва папирусдан ясалган сол ишлатилган. Оссурияда ҳайвон терисидан тайёрланган қопга ҳаво пуфлаб сувдан сузиб ўтишда фойдаланишган. Шим. мамлакатларда қайин пўстлоғидан қурилган, дарахт танасини ўйиб ясалган ёки каркасга ҳайвон териси тортилган (челнок) қайиқлардан фойдаланишган. Мисрда қадимдан кўп эшкакли денгиз К.си расм бўлди. Борабора кемасозлик такомиллашиб, К.нинг ўлчамлари ва юк кўтарувчанлиги ортиб борди, унга эшкак ва елканлар ўрнатилди (мас, Х. Колумб „Санта Мария“ елканли К. — каравеллада Американи очган, 1492). Рус механиги И. Кулибин 1772-йилда ғилдирак (чархпалак) ли К.ни яратди. Англияда 1882-йил биринчи темир пароход (буғ кемаси) қурилди. ХИХ аср 40-й.ларида винтли К. қўллана бошлади. Биринчи буғ турбинали К. („Турбиния“) Англияда яратилди (1894). Россияда дунёда биринчи бўлиб ички ёнув двигатели ўрнатилган К. („Вандал“) қурилди (1902). Кейинчалик электр двигателли (1913, АҚСҲ), гидромуфтали (1925, Германия), ХХ аср 50-й.ларида сув ости қанотли К.лар пайдо бўлди. К.ларга газ турбиналари, атом куч қурилмалари ўрнатилди, атом турбоэлектроходлар пайдо бўлди. Ҳозир сув йўлларида па-роходлар, теплоходлар, электроходлар, атомоходлар қатнайди.
Ўзбекистонда ҳам қадимдан К.лардан фойдаланилган. Амударё ва Орол денгизида К.лар қатнаган. Илгари, асосан, елканли К.лар бўлган. ХХ аср бошларида Амударё ва Орол денгизида юклар ва йўловчилар ташилган (мас, 1924-йил Ўрта Осиё сув йўлларида 20 кема, 1500 қайиқ қатнаган). 1923-йил Ўрта Осиё пароходчилик бошқармаси тузилган (1956-йил у собиқ Иттифоқ Денгиз флоти вазирлиги ихтиёрига ўтказилди). 1950-йил Термизда дарё порти очилди. Амударё соҳилларида бир неча бандаргоҳлар қурилди. 1980-йилга келиб Ўзбекистонда сув йўлларининг умумий уз. 2800 км га етди. 1995-йил „Термиз дарё порти“, „Хоразм дарё флоти“, „Қорақалпоғистон дарё флоти“ и. ч. бирлашмалари ташкил қилинди. Дарё сувининг камайиши ва Орол денгизининг қуриб бориши туфайли сув йўллари кескин қисқарди. Республика дарё флотида 150 га яқин теплоход бор, сув йўлларининг умумий уз. 1000 км га яқин (2002). Халқ хўжалиги юклари, асосан, Термиз — Ҳайратон, Шарлавуқ — Тўрткўл, Хўжайли — Тўрткўл, Хўжайли — Беруний, Қоратов — Тахиатош йўналишларида ташилади.
Вазифасига кўра, К.лар транспорт, овчилик, саноат-хўжалик, маъмурийхизмат, ҳарбий, илмий тадқиқот ишларини бажарувчи, кемаларга хизмат кўрсатувчи турларга бўлинади. Транспорт К.сида юк, йўловчиларташилади; овчилик К. сида кит ва балиқ овланади; саноат-хўжалик К.сида сув остидаги нефт бурғиланади; хизмат кўрсатувчи К. шатакка олувчи, брандвахтлар, кабел кемаси, музёрарлар, доклар, сузиб юрувчи маёқ ва б.га бўлинади.
Сузиб юриш ҳудуди ва усули бўйича К.лар денгизда, ички сувлар ва аралаш сувларда сузиб юрадиган турларга; ўзиюрар (пароходлар, теплоходлар, электроходлар, атомоходлар) ва шатакка олинадиган (баржа, лихтер); ҳаракатланиш усулига кўра, сув ости қанотли, ҳаво ёстиғида ҳаракатланадиган турларга бўлинади.
К.нинг асосии қисмлари: корпус, қурилмалар (рул, якор, қайиқни тушириш-кўтариш ва б.), ёнғинга қарши, маиший, сув билан таъминлаш, шамоллатиш, ҳавони мўътадиллаш тизимлари, энергетик қурилмалар, ҳаракатлантиргич. К. навигация асбоблари, алоқа воситалари билан ҳам жиҳозланади. Денгизда сузиш К.нинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Фойдаланиш-техник кўрсаткичлари — ҳаракат тезлиги, сузиш узоклиги, пухталиги, сув сиғими, юк кўтарувчанлиги, йўловчилар сони ва б.
Ҳарбий К.лар махсус ҳарбий топшириқларни бажариш учун мўлжалланади ва тегишли ҳарбий техника билан қуроллантирилади. Буларга авианосецлар, крейсерлар, қаво мудофааси К.лари, радиолокация ва дозор К.лари, сув ости К.лари, қўриқчи К.лар, Торпедо катерлари, сувга миналар қўювчи ва сувни минасизлантирувчи К.лар киради. Ҳарбий К.лар ва уларга ўрнатиладиган жанговар қуроллар янги электрон техника ёрдамида бошқарилади.
К.ни яратишда лойиҳалаш назарияси, қурилиш механикаси, машина ва механизмлар назарияси, материаллар қаршилиги, назарий механика, кемалар ясаш технологияси, кемасозлик иқтисодиёти каби фан ва соҳалардан кенг фойдаланилади. К. ясаш истиқболи К.ларни универсаллаштириш ва ихтисослаштириш, К.лар ясаш технологиясини такомиллаштириш, К.ларнинг тезлигини, йўловчилар ва юклар ташиш қувватини ошириш, сув ости қанотли ва ҳаво ёстиқли К.ларни кўпроқ қуриш ва б.га йўналтирилган. Айниқса, сайёҳлик К.ларининг қулайлигини оширишга катта эътибор берилмокда, чунки авиация ва темир йўл транспортида фалокатларнинг кўпайганлиги К. сайёҳлиги тараққиётига йўл очиб берди[1]
- Ҳукуматлар (ҳарбий, қутқарув, тадқиқот, транспорт вазифаларида)
- Хусусий ширкатлар (транспорт, тадқиқот вазифаларида)
- Жисмоний шахслар (яхталар, транспорт, тадқиқот вазифаларида).
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |