Kema dvigateli
Кема двигатели — кеманинг ҳаракатланишини (асосий) ёки унинг электр генераторлари, насослари, вентиляторлари ва б.ни ишлатишни (ёрдамчи) таъминлайдиган қурилма. Дастлабки К.д. буғ машинаси бўлган. Ҳозир дизел, буғ турбинаси ва газ турбинаси К. д. бўлиб хизмат қилади. Кўпинча, турли типдаги кемаларда дизеллар (асосии ва ёрдамчи двигател) лардан фойдаланилади. Бу эса барча типдаги К. д. ичида энг тежамлиси ҳисобланади. Буғ турбиналари йирик танкерлар, газ ва контейнер ташигичлар, ядро куч қурилмали кемалар ва б.да, газ турбиналари ҳарбий кемалар, сув ости қанотли, ҳаво ёстиғида ҳаракатланадиган кемаларда асосий двигател сифатида қўлланади. Кема ҳаракатлантиргичини ишлатиш учун асосий К. д. эшкак винти билан бевосита ёки редуктор орқали бириктирилади. Баъзи кемаларда К. д. эшкак винтининг асосий генератори ва электр двигатели билан электрик туташтирилган. Кичик кемаларда К. д. бир вақтда эшкак винтини ҳам, электр генераторини ҳам айлантиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |