Кемал Реис (тах. 1451 —  1511) – Усмонийлар империяси адмирали. Машҳур Усмонийлар адмирали Пири Реиснинг амакиси бўлиб, Пири Реис унинг кўплаб муҳим денгиз экспедицияларида ҳамроҳ бўлган.

Кемал Реис
Таваллуди 1451
Маниса, Онадўли эялети, Усмонийлар империяси
Вафоти 1511
Ўрта ер денгизи
Фуқаролиги Усмонийлар империяси
Қўшин турлари Усмонийлар флоти
Хизматдаги йиллари тах. 1470–1511
Унвони адмирал
Жанг/уруш Карпатҳос жанги
Зончио жанги
Модон жанги
Усмонийларнинг Балеар оролларига юриши

Дастлабки фаолияти

Кемал Реис тахминан 1451-йилда Усмонийлар империясининг Эгей соҳилидаги Маниса шаҳрида туғилган[1]. Тўлиқ исми Аҳмад Кемалиддин (туркча: Аҳмет Кемалеттин). Унинг келиб чиқиши борасида турли фикрлар мавжуд, айрим манбаларда унинг турк оиласида туғилгани айтилади[1][2][3], бошқа манбаларда эса унинг аслида христиан динидан исломга ўтган юнон оиласидан чиққани қайд этилади[4][5][6]. У Европада, айниқса, Италия ва Испанияда Cамали ёки Cамалиcчио каби номлар билан танилган[1].

Испанияга уюштирилган денгиз экспедицияси

Гöке (1495) – Кемал Реиснинг флагмани
Кемал Реиснинг жияни, Усмонийлар картографи Пири Реис томонидан чизилган Гранада харитаси, ХВ аср.

Кемал Реис ўз фаолиятини Эğрибоз (ҳозирги Эубоэа) санжакбейи (вилоят ҳокими)га тегишли бўлган денгиз флоти қўмондони сифатида бошлаган. Бу ҳудуд ўша пайтда Усмонийлар назорати остида бўлган. 1487-йилда Усмонийлар султони Боязид ИИ Кемал Реисга Испаниядаги охирги мусулмон давлатларидан бири бўлган Гранада ҳукмдори амир Абу Абдуллоҳнинг ерларини ҳимоя қилиш вазифасини топширди. Кемал Реис Испанияга сузиб борди ва Мáлага шаҳрига Усмонийлар қўшинларидан иборат экспедицион кучларини жойлаштирди. У шаҳарни ва атрофдаги қишлоқларни эгаллаб, кўпчиликни асир олди. Шундан сўнг Кемал Реис Балеар ороллари ва Корсикага сузиб бориб, қирғоқдаги аҳоли пунктларига ҳужумлар уюштирди, кейин эса қўшинларини Италиянинг Пиза ҳудуди яқинига жойлаштирди. Пизадан у яна Андалусияга йўл олди ва 1490–1492-йиллар оралиғида бир неча бор Испаниядан қочишни истаган мусулмонлар ва яҳудийларни Усмонийлар империяси ҳудудларига олиб ўтди. Усмонийлар империяси уларни мамнуният билан қабул қилди. Испаниялик мусулмон ва яҳудийлар янги ғоялар, усуллар ва ҳунармандчиликни олиб кириб, империянинг кучайишига катта ҳисса қўшган. Кемал Реис Андалусияга қўшин туширишда давом этди ва Элче, Алмериа ва Мáлага портларини ўққа тутиш орқали испанларнинг олдинга ҳаракатланишига тўсқинликлик қилишга уринди.

Денгиз флоти адмирали

1495-йилда султон Боязид ИИ Кемал Реисни Усмонийлар денгиз флотининг адмирали лавозимига тайинлади ва унинг учун Гöке деб номланувчи улкан флагман кема қуришни буюрди. Бу кема 700 аскарни таший олар, ўша даврнинг энг кучли тўплари билан жиҳозланган эди. Бундай турдаги икки йирик галера (ҳарбий кема) қурилди, уларнинг бири Кемал Реисга, иккинчиси эса Бурак Реисга мўлжалланган эди. 1496-йил октябрида 5 та галера, 5 та фуста, 1 та барк ва кичикроқ кемадан иборат флот билан Кемал Реис Константинополдан сузиб чиқиб, Таранто кўрфазига рейд уюштирди. 1497-йил январида у Модонга қўшин туширди ва кейинчалик Иони денгизида бир неча Венеция кемаларни қўлга киритиб, уларни юки билан бирга Эубоэага олиб борди. 1497-йил март ойида султон Боязид ИИ унга ўша даврда Родос оролида жойлашган Авлиё Иоанн рицарлари томонидан тез-тез уюштириладиган ҳужумлардан Макка ва Мадинадаги диний фондларга тегишли қимматбаҳо маҳсулотларни ташувчи кемаларни ҳимоя қилиш вазифасини топширди (1522-йилда Усмонийлар Родосни забт этди ва рицарларга оролни тинчгина тарк этишга рухсат берди, улар базаларини аввал Сицилияга, 1530-йилда эса Малтага кўчирган). Кемал Реис 2 та барк ва 3 та фустадан иборат куч билан Родосга йўл олди ва Монтестрато яқинида рицарларга тегишли бир баркни қўлга олди. Кейинчалик Сталимене (Лемнос)га қўшин тушириб, у ердан Тенедосга (Бозcаада) сузди, сўнгра Константинополга қайтди. 1497-йил июнида унга яна икки йирик галера берилди. 1497-йил июлида Чиос оролини Эгей денгизида венецияликларга ва Авлиё Иоанн рицарларига қарши операциялар учун асосий базасига айлантирди. 1498-йил апрелида у 6 та галера, катта тўплар билан қуролланган 12 та фуста, 4 та барк ва 4 та кичик типдаги кемадан иборат флотга қўмондонлик қилиб, Дарданелдан сузиб чиқди ва Венеция назоратидаги Эгей оролларига йўл олди. 1498-йил июнида у Парос оролига келди, кейин эса Критга сузиб бориб, Ситиага қўшин туширди ва шаҳарни ҳамда яқин қишлоқларни эгаллаб олди. Шундан сўнг Кемал Реис разведка кучларини яқин атрофдаги венецияликларнинг қал’аси ҳолатини ўрганиш учун юборди. 1498-йил июлида у 5 та галера, 6 та фуста ва 2 та барк билан Мисрнинг Розетта (Рашид) портига сузди. Бундан мақсад Маккага бораётган 300 мусулмон ҳожиларини манзилига етказиб қўйиш эди. Ҳожилар билан бирга 400 000 олтин дукат ҳам бор эди. Бу маблағни султон Боязид ИИ Мамлук султонига юборган эди. Абу Кабир порти яқинида 2 кун давом этган қаттиқ жангдан сўнг у 2 та португал кемасини (1 та галлион ва 1 та барк) қўлга киритди. Кейин Санторинига йўл олиб, венецияликларнинг 1 баркини қўлга олди, ундан сўнг эса Эгей денгизида яна бир португал кемасини эгаллашга муваффақ бўлди.

Усмонийлар–Венеция урушлари

Зончио жанги

1499-йил январ ойида Кемал Реис Константинополидан 10 та галера ва 4 турдаги бошқа кемалардан иборат куч билан сузиб чиқди. Кемал Реис 1499-йил июлда Довуд пошо томонидан унга юборилган улкан Усмоний флоти билан учрашди. Кемал Реис бу флотнинг қўмондонлигини ўз зиммасига олиб, Венецияга қарши кенг кўламли уруш бошлади. Усмоний флотида 67 та галера, 20 та галиот ва тахминан 200 та кичикроқ кема мавжуд эди. 1499-йил август ойида Кемал Реис Антонио Гримани қўмондонлиги остидаги Венеция флотини Зончио жангида мағлуб этди. Бу жанг 1499-йилги Сапиэнза жанги ёки Биринчи Лепанто жанги номи билан ҳам танилган бўлиб, 1499–1503-йиллардаги Усмоний-Венеция урушларининг бир қисми эди. Бу жанг тарихда кемаларда тўплардан фойдаланилган биринчи денгиз жанги бўлиб, 1499-йилнинг 12, 20, 22 ва 25-август кунларида 4 алоҳида кунда бўлиб ўтган. Кемал Реис катта Усмоний флоти билан Иони денгизига етиб боргач, Cапе Зончио яқинида Антонио Гримани қўмондонлиги остидаги 47 та галера, 17 та галиот ва тахминан 100 та кичикроқ кемадан иборат Венеция флотига дуч келди ва уларга қарши муҳим ғалабага эришди. Жанг давомида Кемал Реис Венециянинг нуфузли Лоредан оиласига мансуб Андреа Лореданнинг галерасини чўктиришга муваффақ бўлди. Антонио Гримани 29-сентябрда ҳибсга олинди, аммо кейинчалик озод қилинди. 1521-йилда Венеция Догеси лавозимига Гримани номзод бўлди. Усмонийлар султони Боязид ИИ Кемал Реишга қўлга олинган 10 та Венеция галерасини совға қилди, Кемал Реис эса флотини 1499-йилнинг октябр ва декабр ойларида Кефалиния оролига жойлаштирди.

1499-йил декабрда венецияликлар Лепантони забт этишга ҳаракат қилишди, улар Иони денгизидаги йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишга умид қилган эдилар. Кемал Реис Кефалиниядан сузиб чиқиб, Лепантони венецияликлардан қайтариб олди. 1500-йил апрел ва май ойларида Лепантода қолиб, кемаларини 15 000 нафар Усмоний ҳунармандлари томонидан таъмирлатди. Шундан сўнг Кемал Реис у ердан сузиб чиқиб, Корфу оролидаги венециялик портларни бомбардимон қилди. 1500-йил августда Модон жанги яъни Иккинчи Лепанто жангида яна венецияликларни мағлуб этди. Кемал Реис Модон қал’асини денгиздан ўққа тутиб, шаҳарни забт этди. Кейинчалик Корони қирғоғида венецияликлар билан жанг қилиб, шаҳарни қўлга киритди. Шундан сўнг Кемал Реис Сапиэнтза (Сапиэнза) оролига йўл олиб, венецияликларнинг Лезза галерасини чўктирди. 1500-йил сентябрда у Воиуссага ҳужум қилди, октябр ойида Лефкада оролидаги Санта Мариа бурнида юришни якунлаб, ноябрда Истанбулга қайтди. Модон жангидан кейин Усмонийлар флоти ва армияси Грециядаги кўпгина Венеция ҳудудларни эгаллаб олди. Модон ва Корони, яъни „Республиканинг икки кўзи“ қўлдан бой берилди. Усмонийларнинг отлиқ ҳужумлари Венециянинг Шимолий Италиядаги ҳудудларига етиб борди ва 1503-йилда Венеция яна сулҳ тузишга ва Усмонийлар эгаллаган ҳудудларда уларнинг ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлди.

1501-йил январида Кемал Реис Константинополдан 36 та галера ва фусталардан иборат флот билан сузиб чиқди. 1501-йил феврал ойида у Эубоэа оролига ва Нафплиога етиб келди, март ойида эса Корфуга йўл олди. Шундан сўнг Тиррен денгизига сузиб, Пианоса оролини эгаллади, кўпчиликни асир олди. 1501-йил апрел ойида 60 та кемадан иборат флот билан Кемал Реис Нафплио ва Монемвасиага келди. 1501-йил май ойида 8 та галиот ва 13 та фуста билан у Чиос ва Тинос оролларидаги Усмоний қал’аларини мустаҳкамлаш учун қурилиш материалларини олиб бораётган юк кемаларини кузатиб борди. Бу ерда Кемал Реис маҳаллий венециялик қўмондон Гироламо Писанига тегишли галера, Сан Марcо байроғи ҳамда Басадонна номли бошқа венециялик галерасини қўлга киритди. Шундан сўнг Реис 5 та галиот ва 14 та фуста билан Зончио портига, Наварино яқинига сузди. Усмоний кучлари қуруқликка тушиб, 10 соатдан кам вақт давомида қал’а ҳамда яқин атрофдаги жойларни забт этди. Кемал Реис, шунингдек, 3 та Венеция галераси, каравелла ва Зончио портидаги бошқа маҳаллий кемаларни ҳам қўлга олди. Бу кемаларни аввал Модонга, кейин Аэгина оролига олиб борди, сўнгра Эубоэага томон сузди. Кейинчалик Кемал Реис венецияликлардан Наваринони ҳам тортиб олиб, Усмонийлар империяси учун яна бир муҳим портни қўлга киритди. 1501-йил июн ойида Кемал Реис Адриатика денгизига сузиб, Воиусса ва Влорадаги Усмоний мудофаа кучларини мустаҳкамлади.

Ғарбий Ўрта ер денгизи ва Атлантика океанидаги амалиётлар

1501-йил июл ойида Кемал Реис жияни Пири Реис билан бирга Модон портидан 3 та галера ва 16 та фуста билан сузиб чиқди ва Тиррен денгизига йўл олди. У ерда Пиомбино ҳукмдори Жаcопо д’Аппиано ва Cесаре Боргиа қўмондонлиги остидаги Папал кучлари ўртасида кечаётган урушдан фойдаланди. Усмонийлар қўшинлари Пианоса оролига тушиб, ҳудудни тезда эгаллаб олди ва кўплаб кишиларни асир олди. Шундан сўнг Кемал Реис Пиомбино канали томон йўл олди, Усмонийлар бу ҳудуддаги қирғоқ аҳолисига ҳужум қилди. 1501-йил август ойида Кемал Реис ва унинг қўшинлари Сардинияга тушиб, бир нечта қирғоқ пунктларини эгаллади, маҳаллий қўшинлар билан кечган жанглар давомида тахминан 1050 нафар маҳбусни қўлга олди. Реис Сардиния қирғоғида геноаликларнинг бир нечта ҳарбий кемалари билан тўқнашди, Усмонийлар уларга тўп ўқи орқали шикаст етказгач, шимолга қочди. Шу ойда Кемал Реис Балеар оролларига сузиб, Мажорcага келди ва у ерда маҳаллий испан қўшинларига қарши шиддатли жанглар бўлди. Шундан сўнг Испания қирғоғига сузиб, Валенсия соҳилида 7 та испан кемасини қўлга олди. Ушбу кемаларда Реис ғайриоддий патли бош кийим ва қора тош топди. Маҳбуслардан бири унга бу нарсалар Атлантика океанидан ғарбда янги кашф этилган ерлардан келтирилганини айтди. Маҳбус бу ерларга 3 марта, Колумб исмли одам қўмондонлиги остида борганини ва у ерда Колумб томонидан чизилган харита мавжудлигини айтди. Ушбу харита кейинчалик Кемал Реисинг жияни, машҳур Усмоний адмирали Пири Реис томонидан 1513-йилда чизилган машҳур Пири Реис харитасининг асосий манбаларидан бири бўлди.

Валенсияни тарк этгач, 1501-йил август ойида Кемал Реис жанубга йўл олиб, Андалусия қирғоқ мудофаасини бомбардимон қилди, унинг қўшинлари бир нечта порт ва шаҳарларни босиб олди. Кейинчалик Кемал Реис ғарбга сузиб, Гибралтар бўғозидан ўтиб, Атлантика океанига чиқди ва у ерда Пиреней ярим оролининг Атлантика қирғоқларига ҳужум қилди. Шундан сўнг у жануби ғарбга сузиб,Канар оролларига келди, бу ерда Усмонийларга испан қўшинлари ўртача қаршиликка дуч келди. Пири Реис бу сафарда жияни билан бошқа сафарлардаги каби машҳур хариталар чизди, улар кейинчалик машҳур Китаб-ı Баҳрие (Навигация китоби)нинг бир қисмига айланди. Сўнгра Кемал Реис шарққа йўл олиб, Марокашдаги Атлантика қирғоқларини кузатди, Гибралтар бўғози орқали яна Ўрта ер денгизига чиқди, йўл давомида Марокаш ва Жазоирдаги бир нечта портларни эгаллади. Шундан сўнг шарққа қараб сузиб, Триполи соҳилида бир нечта Геноа кемаларини қўлга олди. Шунингдек, Кемал Реис ушбу ҳудудда бир нечта Венеция галерасига қаршилик кўрсатиб, Константиниополга қайтди.

Сўнгги юриши ва ўлими

1509-йилда Кемал Реис Тиррен денгизи томон сузиб борди ва Лигуря соҳилларига қўшинини жойлаштирди. Бир муддат Ғарбий Ўрта ер денгизида ҳаракатларини давом эттирди, сўнгра Галлиполига қайтди. 1510-йил сентябрида у Галлиполиден 2 галера, 1 галлиот ва бир нечта фустадан иборат куч билан сузиб чиқди ва Константинополдан Искандарияга йўл олаётган, кемасозлик учун ёғоч, эшкаклар тўплами ҳамда Мамлукларга португалларга қарши Ҳинд океанидаги курашларида ёрдам бериш мақсадида юборилган тўпларни ортиб кетаётган Усмонийларнинг юк ортилган флотига қўшилди. Кемал Реис кузатиб бориши лозим бўлган ушбу юк флоти жами 40 кемадан иборат бўлиб, шундан 8 таси галера эди.

1511-йил бошларида Усмонийларнинг юк ортилган флотининг 27 та кемаси Ўрта ер денгизида кучли бўрон оқибатида ҳалокатга учради. Ҳалокатга учраган кемалар орасида Кемал Реиснинг кемаси ҳам бор эди ва у ўз одамлари билан бирга ҳалок бўлди. Венециялик Марино Санудо берган маълумотларга кўра (И Диарии, жилд 11, 663), унинг ўлими ҳақидаги хабар Эдирнега 1511-йил 8-ноябрда етиб келган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Боно, Салваторе: Cорсари нел Медитерранео (Cорсаирс ин тҳе Медитерранеан), Осcар Сториа Мондадори. Перугиа, 1993.
  2. ↑ Токалак, İсмаил Ҳâми. Бизанс-Османлı сентези Бизанс кüлтüр ве курумларıнıн Османлı üзеринде эткиси. Гüлербой Яйıнcıлıк, 2006 — 213-бет. ИСБН 9789944547208. „Туркиш: Измир кöрфези Карабурун кöкенли бир Тüрк аиледе доğмуş булунан Кемал Реис [...] (Энглиш: Кемал Реис, wҳо wас борн ин а Туркиш фамилй оф Карабурун оригин ин тҳе Гулф оф Измир [...])“ 
  3. ↑ Üлкекул, Cеват. ХВИ. йüзйıлıн денизcи бир билим адамı яşамı ве япıтарıйла Пири Реис. Дениз Басıмеви, 2007 — 25-бет. ИСБН 9789944547208. „Туркиш: Кемал ве Пири Реислерин Караман'дан Гелиболу'я гелен бир Тüрк аилесинин [...] (Энглиш: Кемал анд Пири Реисс белонг то а Туркиш фамилй wҳо cаме то Галлиполи фром Караман [...])“ 
  4. ↑ Гриневецкй, Сергеи Р.; Зонн, Игор С.; Зҳилцов, Сергеи С.; Косарев, Алексей Н.; Костианой, Андрей Г.. Тҳе Блаcк Сеа Энcйcлопедиа (эн). Спрингер, 2014-09-30 — 610-бет. ИСБН 978-3-642-55227-4. „Пири Реис – тҳе реал наме оф Ҳаcи Аҳмед Муҳиддин Пири (бетwеэн 1465 то 1470—c. 1553). Тҳе Туркиш Флеэт cоммандер, геограпҳер... Ҳе ис тҳоугҳт то бе оф тҳе Греэк оригин.“ 
  5. ↑ Üлкекул, Cеват. ХВИ. йüзйıлıн денизcи бир билим адамı яşамı ве япıтарıйла Пири Реис (тр). Дениз Басıмеви, 2007 — 23-бет. ИСБН 978-975-409-442-8. „ПİРİ МУЖЙИ'Л - ДİН РЕИС, Османлı денизcиси (навигатöр) ве картограф, муҳтемелен Ҳıристиян (Юнан) кöкенли иди.“ 
  6. ↑ Ιωάννου 'Αμαντος, Κωνσταντίνος. Σχέσεις Ελλήνων & Τούρκων: από του ενδεκάτου αιώνος μέχρι του 1821. οι πόλεμοι των τούρκων προς κατάληψιν των Ελληνικών χωρών 1071-1571 (эл). Οργανισμός Εκδόσεως Σχολικών Βιβλίων, 1955 — 167-бет. „Ὑπὸ τὸν Βαρβαρόσσα ὑπηρέτησε καὶ ὁ ἑλληνικῆς πιθανῶς καταγωγῆς ναύαρχος Пири Реис...“