Танзан зиёратгоҳида анъанавий кийимларда Кемари ўйнаётган инсонлар.
1799-йилги суратда Кемари ўйнаётган спортчилар тасвирланган.

Кемари (Японча: 蹴鞠) — бу Японияда пайдо бўлган тўп ўйини, у ҳақидаги дастлабки маълумотлар ВИИ асрга бориб тақалади. Кемари анъанавий ўйин сифатида бугунги кунда ҳам ўйналиб келинади. Ўзаро рақобатга асосланмаган кемари ўйинида асосий мақсад тўпни шунчаки тепиш ва уни бошқа ўйинчиларга узатиш орқали ҳавода ушлаб туришдир.

Тарихи

Қадимги Хитойда ўйнала бошлаган cужу изларини ўзида мужассам этган бу ўйиннинг мавжудлиги ҳақидаги дастлабки маълумотлар 644-йилга бориб тақалади[1][2]. Ушбу ўйинда ХИИ асрдан бошлаб ҳукмдорлар ва зодагонлар иштирок эта бошлайди, ХИИИ-аср охиридан эса уларнинг қоидалари стандартлаштирилган[2]. Кемари ўйинини нафақат зодагонлар ўйнаган, балки, қуйи қатламдаги одамлар орасида ҳам кенг тарқалган[2].

Ўйин жараёни

Кемари рақобатбатни юзага келтирадиган ўйин эмас. Чекланмаган майдонда думалоқ шаклда жойлаштирилган саккиз ўйинчининг ягона вазифаси тўпни бошқа ўйинчиларга ошириш, тепиш ва сакраш орқали иложи борича кўпроқ ҳавода ушлаб туришдир. Фақат тўпни оёқ билан ўйнаши ва бир ўйинчининг тўпни хоҳлаганча тепа олиши мумкнлиги белгилаб қўйилган. Кийик терисидан ясалган тўплар тахминан 20 см диаметрли ва оғирлиги 100-120 грамм бўлади. Мари деб номланувчи тўп кийик терисидан қилинган бўлиб, юнг томони ичкарига, териси эса ташқи томонига қаратилади. Тўп шаклини бериш учун ичи арпа доналари билан тўлдирилади. Тери бу шаклда ўрнатилгач, доналар тўпдан чиқарилади ва отнинг териси ёрдамида тикилади. Тўпни тепган спортчига мариаши дейилади. Бугунги кунда кемари ўйнаган одамлар қадимги даврни акс эттирувчи анъанавий кийимларни кийиб майдонга тушишади[2]. Футболчилар киядиган кийимлар Асука давридаги кийимларни эслатади. Ушбу турдаги кийим каригину деб аталган ва ўша даврнинг модаси бўлган эди.

Манба

  1. ↑ Тҳе Глобал Арт оф Соccер (İнгилизcе). CусиБой Публишинг, 2006 — 5-бет. ИСБН 9780977668809. Қаралди: 23 касıм 2014. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Жапанесе спорц: а ҳисторй (İнгилизcе). Университй оф Ҳаwаии Пресс, 2001 — 26-29-бет. ИСБН 9780824824648. Қаралди: 23 касıм 2014.