Kembrij
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Кембриж – Буюк Британиядаги шаҳар. Кембриж графлигининг маъмурий маркази. Лондон шаҳридан шимолда, Кем дарёси соҳилида жойлашган. Аҳолиси 113 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Кембриж қадимдан университет шаҳарларидан бири (қаранг Кембриж университети) сифатида маълум. Китоб нашр қилиш ва китоб савдоси марказларидан. Машинасозлик (илмий аппаратуралар ва приборлар, радиоэлектроника), полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Кембриж тўғрисидаги дастлабки маълумотлар қўлёзмаларда 730-йилдан учрайди. Меъморий ёдгорликларидан черков (ХИИ аср), инглиз готикаси услубида қурилган университет коллежлари, жумладан, Қироллик коллежи капелласи (ХВ—ХВИИ асрлар), Тринити-коллеж кутубхонаси (ХВИИ аср), музей ва бошқалар бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |