Кендир, қизилқурай (Трачомитум) — кендирдошлар оиласига мансуб кўп йиллик толали ўсимлик. Жан. Европа ва Осиёда 6 тури ўсади. Толаси поянинг флоэмасида. Илдизпояси кўп йиллик, ер усти поялари бир йиллик, силлиқ. Барглари, асосан, наштарсимон, гули майда, пушти. Унинг толали К. (Т. Апоcйнум cаннабинум) тури доривор ўсимлик, уруғида 0,5% гача юрак гликозидлари (симарин) бор, пояси пўстлоғидан олинган толадан арқон ишлаб чиқарилади. Илдизпояси ва илдиз (ўсимлик)ини бўлиб, эрта баҳорда экилади. Тола олиш учун Венеция К.и истиқболли ҳисобланади (пояси пўстлоғидан 10% гача тола чиқади). Тажриба экинларида қуруқ поя бўйича хрсилдорлик 20—25 с/га. Ўзбекистонда Тошкент ш. яқинида 1930-йилларда янги экин тарзида йигириладиган тола олинадиган К.ни ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ст-яси ташкил этилган (қаранг Луб толали экинлари тажриба стансияси).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил