Кендирдошлар (Аросупасеае) — кўп йиллик ўсимликлар оиласи. Дарахт, бута, лиана ва ўтлардан иборат. Барги оддий, чети текис. Гули тўғри, икки жинсли, чангчиси 5 та, уруғчиси 2 мевабаргли, 2 уяли. Меваси кўсакча, данакча, резавор-мева ва б. Аксари турларининг пўстлоқларида узун, майин, пишиқ луб толалари, баъзан каучукли бўғимсиз сут найчалари бор. К.нинг 150 туркуми, 1100 дан ортиқ тури бор. Асосан, тропик ва субтропикларда, 9 туркуми мўътадил иқлимли жойларда тарқалган. Ўзбекистонда бўригул ва кендир туркумлари учрайди. [1]

Cондйлоcарпон сп.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил