Кенгаш – ижтимоий-сиёсий газета. Тошкент шаҳарда чиққан (1917, июн— сентябр). Туркистон мусулмонлари Марказий шўросининг нашри. „Нажот“ газ.нинг (1917-йил март—июн) ўрнига чоп этилган. Газетага дастлаб тарихчи олим Закий Валидий, кейинчалик Мунавварқори Абдурашидхонов муҳаррирлик қилган. „Кенгаш“ Туркистон мухторияти ғоясини кенг тарғиб қилган. Жами 16 сони чиққан. 1917-йил октябрда „Турон“ газета билан бирлашиб, „Турк эли“ номи билан нашр этилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил