Қунайтира (арабча: القنيطرة‎‎) — Марокашнинг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Қунайтира провинсиясининг маъмурий маркази. Ахрлиси 292 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Саноат-транспорт маркази. Сабу дарёсининг Атлантика океанига қуйилиш жойидаги порт; четга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва минерал хом ашёлар чиқарилади. Т.-йил стансияси. Озиқ-овқат (сабзавот консерваси ва ун тортиш), тўқимачилик, металлсозлик ва кимё саноати корхоналари бор. Қ. яқинидан нефт олинади.[1]

Қунайтира

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил