Кенотрон (юн. кенос — бўш ва электрон) — асосан, саноат частотали ўзгарувчан токни тўғрилаш (ўзгармас токка айлантириш) учун мўлжалланган электр-вакуумли қурилма (диод, лампа). Паст ва юқори волтли турлари бор. Паст волтли К. анодидати йўл қўйиладиган тескари кучланиш 2 кв гача, тўғри ток кучи бир неча амперта тенг; юқори волтли К.да тескари кучланиш 100 кВ гача, тўғри ток кучи 500 мА гача бўлади. Биринчисида чўғланма катод, қорайтирилган ёки хиралаштирилган анодлар (кўпинча 2 та), иккинчисида оксидланган катод ва қорайтирилган анод (битта) бўлади. К.да чўғлама катод қизиб электронлар чиқаргани туфайли у токни фақат бир йўналишда ўтказади. Катоди чўғланмайдиган К.да фаоллашган катоддаги автоэмиссия (электронлар чиқариш) ҳисобига ток ўтади. К. радиоприёмниклар, кучайтириш ва ўлчаш аппаратлари, рентген қурилмалари ва асбоблардаги тўғрилагичлар (ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи қурилмалар) да қўлланади. Яримўтказгичлар техникаси тараққий этиши муносабати билан паст волтли К. ўрнига яримўтказгичли диодлар ишлатила бошлади. Юқори волтли К.лар ҳозир ҳам қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил