Кения ёки Кеня (инглизча: Кеня), Кеня Республикаси (инглизча: Републиc оф Кеня) — Шарқий Африкадаги давлат. БМТ аъзоси. Майдони — 582,6 минг км2. Аҳолиси — 30,7 млн. киши (2001). Пойтахти Наироби шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 7 вилоят (провинcе)ра ва пойтахт округига бўлинади.

Кеня Республикаси
Републиc оф Кеня
Жамҳури я Кеня
Шиор: Ҳарамбеэ
(Суахили: Кетдик, бирга ишлаймиз)
Мадҳия: Ээ Мунгу Нгуву Ету
Location of Keniya
Пойтахт Найроби
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Суахили тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Мваи Кибаки
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
12-декабр 1963
Майдон
• Бутун
582,650 км2 (47-ўрин)
• Сув (%)
2.3
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
33,829,590 (34-ўрин)
• Зичлик 58/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$39,600 мил. (88-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$1,171
Пул бирлиги Кенян Шиллинг (КЕС)
Вақт минтақаси УТC+3
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма КЕ
Телефон префикси 254
Интернет домени .ке

Давлат тузуми

Кеня — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстликка киради. Амалдаги конституцияси 1969-йилда қабул килинган, кейинчалик тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (1978-йилдан Даниэл арап Мои). У умумий тўғри овоз бериш йўли билан 5 йилга сайланади ва қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент ва Миллат мажлиси (бир палатали парламент), ижроия ҳокимиятни президент, вице-президент ва ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Кеня Шарқий Африка ясситоғлиги (шарқда баландлиги 500 м ва ғарбда бал. 1500 м) Шимоли-шарқий чеккасида жойлашган. Ҳинд океани соҳили узилма тоғлардан иборат, тик ва кам парчаланган. Жан.дан шим.га томон кенгайиб (50–200 км) борадиган текислик бор. Унга туташ ботиқнинг атрофи тоғ тизмалари (шарқда Абердер, бал. 400 м гача, ғарбда Май ва Элгеё, бал. 3000 м гача) ва сўнган вулканлар (Кеня тоғи, 5199 м — Кенядаги энг баланд чўққи), Виктория кўли бўйлари камбар текислик билан ўралган. Трона, олтин, кианит, диатомит, оҳақтош, графит, полиметалл руда конлари топилган. Кения экватор иқлим минтақасидажойлашган. Соҳилда ҳарорат иссиқ (июлда ўртача температура 24—25°, январда 27°), ясситоғликда салқинроқ. Йиллик ёғин миқдори Шимоли-шарқда 250 мм дан жануби-ғарбда 1500–2000 мм гача. Экватор яқинида серёмғир мавсум: март—апрел ва ноябр—декабр Дарёлари кам сувли, қисқа, айримларидагина кема қатнайди. Йириклари: Тана, Галана. Оқмас кўл кўп (энг каттаси — Рудолф). Мамлакатнинг шарқи ва Шимоли-шарқи жигарранг-қизил латеритлашган, тошлоқ, камҳосил, аксар шўр тупроқли. Шим.-ғарби ва жануби-шарқи қизил-қўнғир, Виктория кўли бўйлари ўтлоқи қизил-қўнғир, Ҳинд океани соҳили қора ва бўз тупроқли. Кеня шимолида тиканли ўрмонлар ва бутазорлар, чўлга айланаёзган саванналар, ғарбида бўйдор ўтли саванналар, тоғ этакларида сернам тропик ўрмонлар, тоғларда ўтлоқлар бор. Ёввойи ҳайвонлардан фил, каркидон, зебра, буйвол, жирафа, арслон, маймунлар, дарёларда тимсоҳ, бегемотлар учрайди. Кеняда қўриқхона ва миллий боғлар (Саво, Сибилон, Маун-Кеня, Меру, Абердер ва бошқалар) кўп.

Аҳолисининг 66% ни бенуэ-конго тилларида сўзлашувчи халқлар ташкил этади. Уларнинг йириклари: кикуйю, лухя, камба, кисии, меру ва бошқа. Кеняда ҳиндлар, европаликлар, араблар ва б. ҳам яшайди. Расмий тиллар — суахили ва инглиз тиллари; аҳолининг 1/2 қисми маҳаллий динларга эътиқод қилади, қолганлари христианлар, мусулмонлар ва бошқалар. Жами аҳолининг 25,3% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Найроби, Момбаса, Накуру, Кисуму.

Тарихи

Кеня ҳудудида илк палеолит даврида манзилгоҳлар бўлгани маълум. Айрим тадқиқотчилар дастлабки одамзот шу ерда пайдо бўлган, деб ҳисоблайдилар. Ҳозирги аҳолисининг кўпчилиги ХИВ—ХИХ асрларда Африканинг турли жойларидан келган банту ва нилот қабилаларидан тарқалган. Мил. ав В—ВИ асрларда Кенияга юнон, миср, хитой, араб денгиз сайёҳлари ва савдогарлар келиб кетиб турган. ВИИ—ВИИИ асрларда қишлоқлар, ХИ—ХВ асрларда шаҳар-давлатлар пайдо бўлди. ХВИ асрда португаллар Кенянинг шарқий қисмини босиб олди. ХВИИИ асрда бир неча араб султонликлари вужудга келди ва қул савдоси ривожланди. Буюк Британия қул савдосига қарши кураш баҳонаси билан Кенияга суқилиб кела бошлади. ХИХ аср охирида Кения Буюк Британия қўл остига ўтди. Мустамлакачилар маҳаллий аҳолидан унумдор ерларни тортиб олди. Африкаликлар махсус ажратилган жойларда яшашга мажбур этилди, ирқий камситилди. 1920-йилда Кения Буюк Британия мустамлакаси деб эълон қилинди. Шундан кейин мустамлакачиликка қарши ҳаракат қилувчи сиёсий ташкилотлар (Кикуйю ташкилоти ва б.) тузилиб, улар мажбурий меҳнат бекор қилиниши, солиқлар қисқартирилишини, маориф тизими яхшиланиши ва тортиб олинган ерлар қайтариб берилишини талаб қилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Кения озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги хом ашёси етказиб берувчи манбага айлантирилди, кенялик аскарлар Буюк Британия мустамлака қўшинлари сафида Яқин Шарқ ва Бирма (ҳоз. Мянма)даги урушда қатнашдилар. 40-йиллар охирида озодлик ҳаракати янада кучайди. 1952-йилда қуролли қўзғолон бошланди. Қўзғолон 4 йил давом этди. Мустамлакачилар қўзғолонни бостириб ватанпарварлардан 11 минг кишини ўлдирди, 100 мингга яқин кишини қамоққа олди. 1960-йил тузилган Кения африкаликлар миллий иттифоқи (КАНУ) Кения мустақиллигини талаб қилди. 1961-йил Крнун чиқарувчи кенгашга ўтказилган сайловда КАНУ 67% овоз олди. 1963-йил майда янги Миллат мажлисига ўтказилган сайловда ҳам КАНУ ғолиб чиқиб, Ж. Кениата бошчилигида биринчи миллий ҳукумат тузилди. 1963-йил 12-декабрда Кения мустақил давлат, 1964-йил 12-декабрда эса республика деб эълон қилинди Кеня — 1966-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 12-декабр — Мустақиллик куни (1963).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Демократик партия, 1992-йилда тузилган; Кения африкаликлар миллий иттифоқи (КАНУ), 1960-йилда асос солинган; Миллий ривожланиш партияси, 1994-йилда тузилган; Социал-демократик партия, 1992-йилда асос солинган; Форд-Асили ва Форд-Кения партиялари, 1992-йил октабрда тузилган. Кения касаба уюшмалари марказий ташкилоти, 1965-йилда тузилган.

Иқтисодиёти

Кеня — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчиликнинг улуши — 24%, саноатнинг улуши — 10% гаяқин. Иктисодиётининг асоси — қ.ҳ., унинг маҳсулоти мамлакат экспортининг 3/4 қисмини ташкил этади. Кеня мустақилликка эришгач, ялпи ички маҳсулот таркибида қишлоқ хўжалигининг улуши тобора пасайиб, саноат ва савдонинг улуши ошиб, натурал ишлаб чиқариш улуши камайди.

Қишлоқ хўжалигида аҳолининг 70% банд. Асосий экинлари — кофе, чой, сизал, пиретрум, пахта, шоли, буғдой, шакарқамиш; ички эҳтиёжлар учун маккажўхори, маниок, тариқ, жўхори, арпа етиштирилади. Сут чорвачилиги, паррандачилик, чўчқачилик ривожланган. Қорамол, қўй, эчки боқилади. Балиқ овланади ва ёғоч тайёрланади.

Саноати, асосан, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишловчи корхоналар ва ҳунармандчилик устахоналаридан иборат. Озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобил йиғув, кўнчилик, кимё, нефтни қайта ишлаш, тахта тилиш ва металлсозлик, қогоз саноати корхоналари, семент заводлари ҳам бор. Кончилик саноатида флюорит, табиий сода, диатомит, каолин, гипс, кианит, асбест, ош тузи қазиб чиқариш устун. Бирмунча миқдорда мис, қўрғошин, кумуш қазиб олинади. Йирик саноат марказлари: Найроби, Момбаса, Кисуму, Накуру, Тика, Элдорет шаҳри Энергетика сохасида гидроэлектр стансияларинингсалмоғи катта. Тана дарёси бўйида Гитару, Камбуру, Киндарума ГЕСлари қурилган. Йилига ўртача 3,1 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади.

Транспорти

3 минг км темир йўл, 62 минг км автомобил йўли бор (шундан 4,5 минг км асфалтланган). Асосий денгиз порти — Момбаса. Найроби ва Момбасада халқаро аэропортлар бор.

Кеня четга кофе, чой, нефт маҳсулотлари, тамаки, пиретрум, сизал, мева ва сабзавот, калсинирланган сода, гўшт, тери, семент ва ҳоказо чиқаради. Четдан саноат ва транспорт ускуналари, озиқ-овқат ва кимё маҳсулотлари, қора ва рангли металл, нефт, дори-дармон ва ҳоказо олади. Ташқи савдодаги асосий мижозлар — Буюк Британия, Германия, АҚСҲ, Япония, Нидерландия. Ташқи сайёҳлик ривожланган. Пул бирлиги — Кеня шиллинги.

Тиббий хизмат

Соғлиқни сақлаш тизимига давлат раҳбарлик қилади. Юқумли касалликлар (безгак, ичбуруғ, юқумли гепатит, ич терлама ва б.) кенг тарқалган. Хусусий шифохоналар ҳам бор. Врачлар Найроби университетида, ўрта малакали тиббий ходимлар Тиббий тайёргарлик маркази ва тиббиёт мактабларида тайёрланади.

Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари

Кенияда бошланғич мактаб 7 йиллик ва бепул. Болалар 6 ёшдан инглиз тилида ўқитилади. 4-синфдан бошлаб суахили тили.ўргатилади. Ўрта мактаб 6 йиллиКения Мамлакатда 16 минг бошланғич, 2,5 минг ўрта мактаб бор.. Илк ҳунар-техника таълими бошланғич мактаб негизида 2—6 йиллик савдо, тижорат, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва ветеринария ҳунар билим юртлари ва мактабларида, шунингдек, корхоналарда амалга оширилади. Ўрта техника таълими кичик ўрта мактаб негизида коллежларда ташкил этилган. Олий ўқув юртлари: Найробидаги Миллий университет, Эгертон университети, Найробидаги университет коллежи. Йирик кутубхоналари: Миллий университет кутубхонаси, Найробидаги Ёдгорлик кутубхонаси, университет коллежи кутубхонаси, Момбасадаги оммавий кутубхона; музейлари: Найробидаги Кения миллий музейи, Китале ш.даги Ғарбий Кения миллий музейи, Момбасадаги музей ва б.

Кеняда 20 га яқин илмий муассаса, жумладан, Найробида Кения индустриал тадқиқот институти, Миллий қишлоқ хўжалиги лаборатория, Тиббиёт тадқиқотлари лаборатория, Сил касалликлари тадқиқот маркази, Қ.х. тадқиқот маркази, Тиббий тадқиқот институти, Шарқий Африка институти, Африка тарихини ўрганувчи халқаро институт, Нянза вилоятида пахта тадқиқоти стансияси, Ру-ируда кофе тадқиқоти маркази, Керичода чой тадқиқоти институти ва б. бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Кеняда 60 га яқин газ. ва журнал нашр этилади. Энг мухимлари: „Дейли нейшн“ („Миллатнинг кундалик газетаси“, инглиз тилида, 1960-йилдан), „Кеня лео“ („Бугунги Кеня“, суахили тилидаги кундалик газ., 1983-йилдан), „Кеня тайме“ („Кеня вақти“, инглиз тилидаги кундалик газ., 1982-йилдан), „Пипл дейли“ („Халқ кундалик газетаси“, инглиз тилида, 1998-йилдан), „Стандард“ („Байроқ“, инглиз тилидаги газ., 1902-йилдан), „Таифа лео“ („Ҳозирги миллат“, суахили тилидаги кундалик газ., 1960-йилдан), „Драм“ („Дўмбира“, инглиз тилидаги ойлик журнал, 1956-йилдан), „Таргет“ („Мақсад“, инглиз тилидаги журнал, 1964-йилдан).’ Кения ахборот агентлиги (КНА) 1963-йил декабрда ташкил этилган. Кения радиоэшиттириш корпорацияси 1989-йилда тузилган. Радиоэшиттиришлар 1927-йилдан, телекўрсатувлар 1962-йилдан олиб борилади.

Адабиёти асосан, инглиз тилида, шунингдек, кикуйю, масаи, суахили ва б. маҳаллий тилларда фолклор негизида ривожланиб келаётир. Умуман Кенияда ёзма адабиёт ХВИИ асрда суахили тилида юзага келди. Унда қаҳрамонлик, диний ва б. мавзудаги достонлар муҳим ўрин тутади. Этнограф олим, миллий-озодлик ҳаракатининг раҳбари Ж. Кениата халқ афсоналари, эртаклари, ривоятларини қайта ишлаб эълон қилди. Ўзи ҳам „Кеня тоғига қараб“ (1936) ва „Менинг халқим — кикуйю“ (1942) китобларини ёзиб нашр эттирди. ХИХ — ХХ асрларда ҳам, асосан, назм ривожланди. Насрий асарлар 50-йиллар охирида юзага кела бошлади. М. Гикарунинг „Қуёш ўлкаси“, В. Итотенинг „Генерал Май Май“, Ж. Кариуканинг „Май Май ҳибсда“, М. Гатерунинг „Икки олам фарзанди“ қиссаларида инглизларнинг Кенияни мустамлакага айлантириши ва демократик кучларнинг озодлик учун кураши кўрсатилган. Ж. Нгугининг инглиз тилидаги романлари („Йиғлама, бўтам“, „Орамиздаги дарё“) ва „Қора дарвиш“ песаси эълон килинган. Кейинги йилларда Б. О. Вандера, Э.Хинга, М.Алот, М.Мванги, А.Кадамбе, Д.Карока, Л.Кибера, М.Рухена каби ёш ёзувчилар адабиёт майдонига ўз овозлари ва янги мавзулар билан кириб келдилар. Нгуги Ва Тхионгонинг „Қонли япроклар“ ва „Санамдаги иблис“ романлари айниқса диққатга сазовор.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Кеня ҳудудида илк ўрта аерларга оид маҳаллий маданият ёдгорликлари: дойра тош деворлар, сағана эҳромлари, арикдарнинг қолдиқлари сақланган. Денгиз соҳилида Геди, Малинди, Унгвана, Мнарани, Таква, Момбаса каби шаҳарлар пайдо бўлган. 14— ХВ асрларда араб меъморлиги услубида мудофаа истеҳкомлари, масжидлар, бозорлар барпо этилган. ХВИ асрда портуғаллар меъморлигига хос услубда қурилган қаср ва Васко да Гама тош колоннаси сақланган. ХХ асрдан шаҳарлар инглиз ва немис меъморлари лойиқаси асосида темир-бетон конструксиялар ва янги қурилиш металларидан фойдаланиб қурила бошлади. Биноларда лентасимон дераза, пешайвон, офтоб тўсқичлар, рангли сопол плиталар кенг қўлланган (мас, Миллий театр, техника коллежи ва б.). Қишлоқларда дойра қилиб лой билан сувалган, усти хашак билан ёпилган синчли уйлар кўпроқ учрайди. Кейинги йилларда қурилган иншоотлардан Момбасадаги „Океаник“ меҳмонхонаси, Найробидаги госпитал, кўп қиррали 26 қаватли минораси ва айланувчан ресторани бўлган Кениата мажлислар залини кўрсатиш мумкин.

Бадиий ҳунармандчиликда ёғочни ўйиб ва куйдириб нақш солиш, маросим рақслари учун теридан ниқоб, мис ва жездан зеб-зийнат буюмлари, лой ва қовоқсан идишлар, ёғоч қўғирчоқлар, сополдан жониворлар ҳайкалчаларини ясаш, похолдан сават тўқиш кенг авж олган.

Мусиқаси

Кеня мусиқий маданияти мамлакатда яшовчи турли элатлар мусиқасини ўз ичига олади. Шу туфайли оҳанглар, услублар, чолғу асбоблари ҳам хилма-хил. Халқ удумлари ва ма-росимларида ашула, рақс ва мусиқа бўлиши шарт. Чолғу асобоблари орасида турли-туман ноғора, дойра ва сурнайни эслатувчи асбоблар, ўзига хос арфа, литунгу, най ва б. бор. Кўпинча хонанданинг ўзи арфа чалиб ашула айтади ва бадиҳачилик усулида қўшиқ тўқийди. ХХ аср охирида европача мусиқанинг таъсири кучайди. Кения мустақилликка эришгач, ҳаваскорлик ижодиёти айниқса ривож топди, мусиқа ташкилотлари тузилди. Шарқий Африка консерваторияси, Найроби мусиқа жамияти, „Бомас“ ашула ва рақс гуруҳи, радио ва телевидениенинг чолғу асбоблари оркестри мусиқа маданиятини ривожлантиришда, миллий кадрлар тайёрлашда катта рол ўйнай бошлади.

Театри

Туб аҳоли томошаларида рақс санъати қадимдан ривожланган. ХХ аср бошларида Кеняда инглиз ҳаваскор театри труппалари вужудга келди. 1948-йилдан Найробида инглиз профессионал театри, 1952-йилдан Миллий театр ишлайди. Кеня мустақилликка эришгач, африка ва ҳинд театрлари пайдо бўлди. Театрни халқ оммасига яқинлаштиришга интилган Ж. Мпахлеле „Чемчеми“ („Чашма“) труппасини тузиб, унга раҳбарлик қилди ва бир қанча песаларни муваффақиятли саҳналаштирди. „Тауси“ драма клуби (1963) маҳаллий муаллифларнинг маиший мавзудаги песаларини қўйиш билан шуҳрат қозонди. Миллий театрнинг кеняликлардан биринчи директори — Сет Адагала раҳбарлигида драма мактаби очилди. Унинг талабалари иштирокида ташкил этилган Миллий театр труппаси мамлакат бўйлаб томоша кўрсатиб юради[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Кения“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар