Kepak
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кепак — ун тортиш жараёнининг чиқити, ун комбинатларида олинадиган ёрдамчи маҳсулот. Дон турига кўра, буғдой, арпа, жавдар, тариқ, маккажўхори ва б., майдаланиш даражасига кўра, йирик ва майда К.ларга бўлинади. Ўртача олганда буғдойдан юқори сифатли ун олишда донга нисбатан 28—30% К. чиқади. К. (асосан, буғдойники) чорва молларининг ҳамма тури ва паррандалар учун қимматли озуқа. 100 кг К.да 70—80 озуқа бирлиги (1 кг К.да 8,85 мЖ алмашинувчи энергия — 0,75 озуқа бирлиги) ва 12,5—13,2 кг хазм бўладиган протеин, 8,8 кг тозаланмаган клечатка бор. К. фосфор, марганец, калий, микроэлементларга ва В гуруҳи витаминларига бой, лекин натрий, калсий, хлор кам. Сигирларга туққанидан сунг 10 л иссик, сувга 1 кг кепакни аралаштириб, илиқ атала хрлида ичирилади. Соғин сигирларга бошқа консентратлар билан аралаштирилган ҳолда суткасига 4–6 кг гача К. берилади. Ишчи, спорт ва наслли отлар учун консентрат озуқанинг 35—50% гача, соғин сигирлар рационидаги консентрат озуқанинг 50—60% гача, бекон етиштириш учун боқилаётган ёш чўчқалар рационидаги консентрат озуқанинг 20—25% гача тўйимлилигини К. ташкил этиши мумкин. Тухум қиладиган товуклар, куркалар, урдаклар ва ғозлар учун тайёрланадиган омихта емлар таркибига майда буғдой ва 10— 25% гача К. қўшилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |