Kerch
Керч — Украинанинг Қрим Республикасидаги қахрамон шаҳар. Азов денгизидан Қора денгизга чиқиладиган бўғоз соҳилидаги порт. Темир йўл стансияси. Темир йўл пароми орқали Кавказ ортиш-тушириш стансияси (Таман ярим орол) билан боғланган. Аҳолиси 182,5 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Темир руда (Қамишбурун комбинати) қазиб олинади. Металлургия, кемасозлик ва кема тузатиш, озиқ-овқат (шу жумладан, балиқ) саноати корхоналари, театр, тарих-археология музейи бор. Мил. ав. ВИ асрда юнонлар Керч ўрнида Пантикапей ш.га асос солганлар. Мил. ав. В аср бошлари — мил. ИВ аср охирида Боспор подшолиги пойтахти бўлган. Ўрта асрларда Керч Қримдаги йирик савдо шаҳри эди. 1475 йил туркларга қараган, 1774 йилда Россия босиб олган. 1954 йилдан Украина таркибида. 1941—45 йиллар урушида Керч атрофида шиддатли жанглар бўлган. Мелек-Чесмен қалъаси ҳаробалари (мил. ав. ИВ аср), Деметр хилхонаси (мил. И аср), Иоанн Предтеч (Х—ХИИИ асрлар) черкови сақланган[1].
Керч | |
|---|---|
| Мамлакат | Украина |
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |