Кердери – Қозоғистонда бир вақтлар Орол денгизи бўлган ва кейинчалик қуриган денгиз ҳудудида жойлашган ташландиқ аҳоли пунктлари гуруҳи[1][2]. Кердерида тахминан ХИВ асрда, сув сатҳи паст бўлган пайтда аҳоли яшаган деб тахмин қилинади[3]. Кердери қачон ташлаб кетилгани номаълум. Бироқ, Кердеридаги баъзи обектларнинг углерод даражасига[4] ва тарихий далилларга кўра, Орол денгизи 1570-йилдан сўнг, Амударё Оролга қайта оқишини бошлаганидан кейин аста-секин тўла бошлаган[5]. Кердери бутунлай сув остида қолган. 1960-йилда сув сатҳида аҳоли пункти 19 метр (62 фт) пастликда жойлашган бўлган[3]. 1960-йиллардан кейин Советлар Амударё ва Сирдарёни бошқа томонга бурганларида, Орол яна чекинади ва Кердерига замонавий тарихда биринчи марта кириш имконияти пайдо бўлади. Аҳоли пунктлари 2001-йилда қайта кашф этилган[6][2]. Ўшандан бери улар Орол денгизининг остида тарихий ўзгаришлар кузатишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади[7].

Кердерида учта алоҳида пункти мавжуд бўлиб, улар Кердери-1, Кердери-2 ва Орол Асар деб номланган. Аҳоли пунктлари иккита мақбара харобалари билан машҳур[8]. Кердери-1 аҳолиси бир вақтлар яқин атрофдан оққан Сирдарёдан чучук сув олишган[9]. Археологик далиллар шуни кўрсатадики, аҳоли гуруч ва буғдой етиштирган, шунингдек чорвачилик билан ҳам шуғулланган[8]. Орол Асар орқали Ипак йўли ўтганлиги сабабли ҳам, бу аҳоли пунктида савдо-сотиқ яхши ривожланган[8].

Манбалар

  1. ↑ Ҳаммонд, Норман (23 Оcтобер 2006), „Арал Сеа'с ревеалинг ретреат“, Тҳе Тимес, қаралди: 8 Жуне 2020
  2. ↑ 2,0 2,1 Кривоногов эт ал. 2014, п. 290.
  3. ↑ 3,0 3,1 Кривоногов 2009, п. 1146
  4. ↑ Кривоногов эт ал. 2014, п. 292.
  5. ↑ Cретаух эт ал. 2013 п. 105.
  6. ↑ Пляскина, Надезҳда (9 Оcтобер 2007), „Аральская Атлантида“, Время, 31 Деcембер 2018да асл нусхадан архивланди, қаралди: 8 Жуне 2020
  7. ↑ Cретаух эт ал. 2013 п. 104.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Кривоногов эт ал. 2014, п. 290-291.
  9. ↑ Кривоногов, Сергеи К. (30 Април 2009). "Тҳе Арал: Сеа анд Ланд". СCИЭНCЕ Фирст Ҳанд 22 (1): 1146–1150. ҳттпс://сcфҳ.ру/эн/паперс/тҳе-арал-сеа-анд-ланд/. Қаралди: 8 Жуне 2020. Кердери]]

Ҳаволалар