Кешбек (инглиз тилидан олинган бўлиб — нақд пулнинг қайтиб берилиши дегани) — мижозларни жалб қилиш ва садоқатини оширишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, асосан интернет-савдолари, банк маҳсулотларида ва ўйин бизнесида қўлланади.

Чакана савдо ва интернет-савдода — бу мижозга алмаштириш/қайтариш учун берилган вақт ичида бериладиган кечиктирилган чегирмадир.

Банк соҳасида эса кешбек — бу мижозно пластик картаси орқали харидларни амалга ошишришга ундайдиган содиқлик дастуридир.

Кешбек бериш схемаси анъанавий дисконт ёли чегирма бериш схемаларидан фарқли тарафи қуйидагилардадир :

  • Мижоз сотувчига чакана нархида тўлайди (шу билан бирга сотувчи томонидан қўйилган ҳар қандай чегирма, бонус ёки аксиялар ҳисобга олинади);
  • Шунда, харидор буюмининг сотиб олган нархининг бир қисмини (бонус қисмини) бошқа шахсдан қайтариб олади — сотувчидан эмас, балки сотувчига харидорлар оқимини таъминлайдиган аффилиалдан олади;
  • кешбек манбаи — сотувчи томонидан ҳар бир харидор учун аффилиалга тўланадиган комиссиялардир. Бундай кешбек сайтларини эгалари ушбу олган комиссиялари билан қисман мижиз бўлишишадиасосий, бонус сифатида ва шундай қилиб янада кўпроқ мижозни жалб қилишади.

Атаманинг асосий қўлланилиши

Кешбек-сервислар

Интернет-савдода „кешбек“ атамаси харид нархининг бир қисмини харидорнинг шахсий ҳисобидаги ҳисоб рақамига қайтариш шаклидаги чегирма маъносини англатади. Сиз мобил телефонга, банк картасига, ЁоМоней, ПайПал, Wебмоней ва бошқа усуллар билан пулни чиқазиб олишингиз мумкин.

Кешбек хизмат сервисларини танлашда муҳим бўлган омиллардан бири — бу пулни олиш учун маълум миқдорни тежаб егишингиз керакми ёки ҳар қандай миқдорда чиқазиб олишингиз мумкинлигидир.

Сўнгги пайтларда кешбек порталлари катта машҳурликка эга бўлиб келаяпти. Улар харидорни кешбек агрегатори билан шериклик шартномаларини тузадиган ихтисослашган онлайн-дўконларнинг веб-сайтларига йўналтирадиган навигация майдончаси ролини ўйнайди .

Кешбек порталлари кўпинча харидорларга мос маҳсулот вариантини топиш, нархларни таққослаш, чегирма дастурлари ва турли хил онлайн-дўконлардаги акцияларни топиш, онлайн тизимлар орқали бир нечта қулай тўлов вариантларини таклиф қилиш ва бошқа шу каби қўшимча хизматни тақдим этади.

Кешбек портали орқали товарларни сотиб олиш операциясини амалга ошираётганда, мижоз ушбу маҳсулот сотувчисидан эмас, балки шериклик онлайн-дўконидан кешбек товарни қийматидан маълум фоизини қайтариб олади.

Банклар

Банк соҳасида кешбекли кредит ва дебет карталар чиқазишади. Бу ҳолатда агар мижоз картаси орқали бирон нарса харид қилса, унга 0.5% дан 3% гача харидининг қийматига қараб бонус мижоз ҳисобига қайтарилади.

Баъзи банкларда сарфланган маблағларнинг маълум фоизини ҳар қандай хариддан эмас, балки чекланган миқдордаги харид турларидан қайтариш схемалари мавжуд (сотиб олувчи талабини рағбатлантириш бўйича шериклик дастурида очиш тўғрисидаги шартнома билан бирга кешбекни қайтариб бериш опсияси билан савдо/хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар рўйхати иловаси тақдим этилади). Масалан, маълум бир ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи ёки кафе ва ресторанларнинг маълум бир тармоғи ва шунга ўхшаш хизматларни тўлашда кешбек тақдим этилиши мумкин.

Нақд тўловлар ўрнига карта ёрдамида тўлов амалга ошоришни рағбатлантириш мақсадида, банклар содиқлик дастурининг бир қисми сифатида, шунингдек, маълум товарлар/хизматларга харид қилиш талабини ошириш учун кешбек опсиясини тақдим этиш билан бир қаторда ҳамкор савдо ташкилотлари билан коалиция содиқлик дастурини ҳам беради. Банк ва савдо корхоналарининг қўшма содиқлик дастури доирасида чиқарган кешбек карталари кобренд карталари турига киради.