Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Keshiy

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Абу Шакур Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Саид ибн Шуайб Кеший Ҳанафий Солимий Макшифий
Таваллуди ХИ аср
Мовароуннаҳр Кеш
Вафоти Ма'лум эмас
Соҳаси мотуридия та’лимоти вакили, мутакаллим
Машҳур ишлари «ат-Тамҳид фи баён ат-тавҳид»
Дини Ислом
АБУ СҲАКУР СОЛИМИЙ КЕСҲИЙ (ХИ)аср
  1. ЙЎНАЛТИРИСҲ Кеш

Абу Мансур Мотуридийдан кейин мотуридия та’лимотининг ислом оламида кенг тарқалишига улкан ҳисса қўшган Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан олимлардан бири кешлик Абу Шакур Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Саид ибн Шуайб Кеший Ҳанафий Солимий Макшифийдир.

Абу Шакур Солимийнинг ҳаёти, туғилган санаси, устоз ва шогирдлари ҳамда «ат-Тамҳид фи баён ат-тавҳид» асари ҳақида биографик манбаларда ма’лумотлар кам учрайди. Жумладан, «Кашф аз-зунун» китоби муаллифи Ҳожи Халифа Абу Шакур Солимийнинг мазкур асари бор дейиш билан кифояланган. Алломанинг Кеший нисбаси туғилиб ўсган жойи қадимги Кеш шаҳри билан боғлиқ бўлиб, ба’зи араб тилидаги манбаларда «Кашший» ёки «Кассий» деб ҳам келган. «Ҳанафий» нисбаси эса, ҳанафий мазҳаби э’тиқодида бўлгани туфайли берилган.

Ушбу мавзуда илмий изланишлар олиб борган турк тадқиқотчиси Умар Туркменнинг айтишича, аллома қабиласига кўра «Солимий» нисбасини олган. Шунингдек, Абу Мансур Мотуридий «Имом ал-ҳуда» (тўғри йўл раҳнамоси) унвонига сазовор бўлгани каби Абу Шакур Солимий «Муҳтадий (тўғри йўлда юрувчи)» номи билан танилган. У зотга «Макшифий» нисбаси нима сабабдан берилгани ҳақида биографик манбаларда ёки замонавий тадқиқотларда ҳозирча бирор ма’лумот учрамайди.

Ҳаёти ва илмий фаолияти

Абу Шакур Солимий юртимизнинг қадимий Кеш воҳасида ХИ асрнинг биринчи ярмида туғилган. Олимнинг «ат-Тамҳид фи баён ат-тавҳид» асарида шайхул-ислом, Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳамза Хатиб Самарқандийдан кўпгина китобларни таҳсил олгани зикр қилинган. Бу эса, у зотнинг таваллуди ХИ асрнинг биринчи ярмида бўлгани ва Самарқанд шаҳрида та’лим олганини кўрсатади. Алломанинг яшаган замони Шарқда илм-фан ва маданиятнинг энг юқори чўққига етган даврига тўғри келади. Мана шу вақтдан бошлаб мотуридия та’лимоти алоҳида ном билан бутун ислом оламига тарқала бошлади. Шу вақтга қадар «мотуридия» атамаси ишлатилмас эди. Абу Шакур Солимий каби буюк алломаларнинг хизматлари туфайли «мотуридия» номи бутун ислом оламига тарқалди.

Абу Шакур Солимийнинг асосий устози шайхул-ислом, Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳамза Хатиб Самарқандий ўша даврнинг Самарқанддаги етук уламоларидан бири бўлган. Нажмиддин Умар Насафийнинг та’кидлашича, ўша пайтда унинг ҳовлиси талабалар учун мадраса вазифасини ўтаган. Талабалар у ерда қироат ва ҳадис каби фанлардан та’лим олганлар.

Абу Бакр Муҳаммад Самарқандий ҳам ўз навбатида ҳанафий уламоларнинг пешвоси шамсул-аимма Абу Муҳаммад ибн Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Наср ибн Солиҳ Ҳалвоний Бухорийнинг (ваф. 1056-йил) шогирди бўлган.

Илмий ме'роси

«ат-Тамҳид фи баён ат-тавҳид»

Алломанинг Абу Бакр Муҳаммад Самарқандийдан бошқа устозлари ҳақида манбалар ва замонавий тадқиқотларда бирор ма’лумот учрамайди. Унинг ўзи «ат-Тамҳид» асарида Хуросоннинг Марв ва Нуржон каби шаҳарларига сафар қилгани ва у ерларда шиа фирқаси вакиллари ҳамда мажусийлар билан илмий баҳс-мунозаралар олиб борганини қайд этган.

Абу Шакур Солимий «ат-Тамҳид» асарида калом илмига оид муҳим масалаларни баён қилган ҳамда ақлий ва нақлий далиллар асосида баҳс юритган. Ушбу китоб ўша вақтда ва кейинги асрларда аҳли сунна ва-л-жамоа ақоидини баён қилувчи муҳим манбалардан бири бўлиб келган.

Абу Шакур Солимий «ат-Тамҳид» асарининг ёзилиш сабабини қуйидагича баён қилган: «Ба’зи дўстларим мендан ибора ва ишораси тушунарли ма’рифат ва тавҳид асослари ҳақида тамҳид (қўлланма) ёзиб беришимни сўрашди. Ақл эгалари тўғри йўлни топишида ушбу асаримнинг фойдали бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб, сўнг ушбу китобни ёзиб, уни «ат-Тамҳид фи баён ат-тавҳид» (Тавҳид баёни ҳақида қўлланма) деб номладим». Ҳақиқатда, муаллифнинг ўзи айтганидек, мазкур асар ниҳоятда енгил услубда ёзилган бўлиб, араб тилидан бошланғич ма’лумоти бор киши ҳам ундан эркин фойдаланади. Бу эса, ўқувчиларга моту-ридия та’лимотини янада мукаммал ва чуқур ўрганиш имкониятини беради.

«Ат-Тамҳид» асарининг қўлёзма ва тошбосма нусхалари бизгача етиб келган. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фондида ҳам «ат-Тамҳид» китобининг 2638, 8736, 4604, 8160 рақамли қўлёзма нусхалари сақланади. Ҳамид Сулаймонов номидаги фондда эса «ат-Тамҳид» асарининг 2418-рақам остида қўлёзма нусхаси сақланади, лекин унда асарнинг фақат И бобига тегишли аввалги тўртта фаслгина мавжуд.

Европа шарқшуносларидан К.Броккелман берган ма’лумотга кўра, «ат-Тамҳид» асарининг қўлёзма нусхалари Туркиянинг «Ашир», «Селим Оға», «Шеҳид» ва «Сулаймония» кутубхоналарида турли хаттотлар томонидан кўчирилган учта қўлёзма нусхаси 524, 525 ва 2167-рақамлари остида сақланмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхонасида эса «ат-Тамҳид» асарининг 27-Э, 105-Э, 140-Э, 313-Э, 560-Э рақамлари остида сақланувчи бешта тошбосма нусхаси мавжуд. Буларнинг барчаси 1908-йилда Қози Мулло Муҳаммад Исо Хожа Мусавий Ризовий томонидан таҳрир қилиниб, Мулла Авлиё томонидан Самарқанд шаҳридаги «Демуров» босмахонасида нашр эттирилган. Бундан ташқари, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фондида 14315-рақам остида сақланаётган битта тошбосма нусхаси 1891-йил Деҳли шаҳрида «Форуқий» босмахонасида чоп этилган.

«Ат-Тамҳид» асаридан кўплаб ҳанафий мазҳаби уламолари э’тиқодий масалаларни ёритишда фойдаланганлар. Жумладан, кўплаб китобларга шарҳ ёзган машҳур ҳанафий олим Нуриддин ибн Султон Муҳаммад Али Қорий «Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар» номли асарида «Гуноҳи кабира мўминни имондан чиқармайди» мавзуидаги э’тиқодий масалаларни Абу Шакур Солимийнинг мазкур китобидан иқтибос келтирган ҳолда ёритиб берган.

Турк тадқиқотчиси Умар Туркменнинг айтишича, Баёзий Зода «ал-Усул ал-мунифа лил-Имами Аби Ҳанифа» (Имом Абу Ҳанифанинг э’тиқодий қарашлари) асарида Имом Абу Ҳанифанинг э’тиқодий қарашларини изоҳлашда Абу Шакур Солимийнинг «ат-Тамҳид» асаридан фойдаланган.

Бир қанча замонавий тадқиқотчи олимлар «ат-Тамҳид» асарининг мотуридия та’лимотида тутган ўрни ҳақида ўз фикрларини билдирганлар. Жумладан, Европа шарқшуносларидан Клауде Жиллод бундай ёзади: «Юқорида кўриб ўтганимиздек, Мовароуннаҳрда ХИ асрнинг иккинчи ярмига қадар калом илмига оид мукаммал асарлар мавжуд эмас эди. Айнан шу даврга келиб Абу Шакур Солимий калом илмига бағишланган мукаммал асари «ат-Тамҳид фи баён ат-тавҳид»ни ёзди. Бу китоб мотуридия та’лимотини янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшди». Бундан ташқари, шарқшунос олим А.Мўминов Абу Шакур Солимийнинг яшаган даврини ХИ асрнинг иккинчи ярмига тўғри келганини айтади. Шу билан бирга «ат-Тамҳид» асари ўша даврда асосан ўқув қўлланма сифатида истифода этилганини та’кидлаб, ўзининг докторлик диссертациясида Абу Шакур Солимий ва унинг «ат-Тамҳид» асари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтади. Аллома ўз асарида мотуридийларнинг қарашларини баён қилиш билан бирга, мавзуга доир бошқа фирқаларнинг ҳам э’тиқодий қарашларини келтириб ўтган. Ҳар бирининг бу борадаги далил ва ҳужжатларини баён қилиб, таҳлил қилган ҳамда уларга аҳли сунна вал-жамоа номидан раддиялар берган. Қолаверса, турли фирқа вакиллари билан фақатгина назарий баҳс юритиш билан чекланиб қолмасдан, улар билан бевосита муайян бир э’тиқодий мавзуларда олиб борган мунозараларини асарда ёритиб берган. Бундан ташқари, Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Ҳасан, Молик ибн Анас ва Муҳаммад ибн Фазл каби уламоларнинг сўзлари ва турли фирқа вакиллари билан олиб борган мунозаларини ҳам зикр қилган. Абу Шакур Солимийнинг «ат-Тамҳид» асари қўлёзма ва тошбосма нусхалари ислом оламининг турли ҳудудлари, хусусан ҳанафий мазҳаби ёйилган минтақаларда кенг тарқалиши унинг мотуридия та’лимоти э’тиқодини баён этишда нақадар аҳамиятли эканидан дарак беради. Бу эса ўз навбатида Абу Шакур Солимий мотуридия та’лимоти ривожига жуда катта ҳисса қўшганидан далолат беради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ.Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази
ҳттпс://мотуридий.уз/оз (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-05-08 санасида архивланган)