Кет — Ғарбий Сибирдаги дарё. 0бнинг ўнг ирмоғи. Узунлиги 1621 км, ҳавзасининг майд. 94,2 минг км2. Об билан Енисей ўрталиғидаги сувайирғичдан бошланиб, Ғарбий Сибир пасттекислигидан оқади. К. қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 560 м3/сек. октабр охиридан май ўрталаригача музлаб ётади. Қуйилиш жойидан 737 км масофада кема қатнайди.[1]

Кет
Тавсиф
Узунлиги 1 621
Майдони 94 200 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил