Кетмон — деҳқончиликда фойдаланиладиган дастаки меҳнат қуроли. Кетмон металл (кўпинча махсус пўлат)дан тайёрланган иш қисми ва ёғоч дастадан иборат. Даста ўтадиган тешиги — зўғата, унинг атрофи — гирвон дейилади. Қадимдан Ўрта Осиёда деҳқонларнинг асосий иш қуроли ҳисобланган. Ер чопиш, бегона ўтларни йўқотиш, ерни текислаш, эгат олиш, экинлар тагини юмшатиш, ариқ қазиш, тозалаш ва бошқа ишларда қўлланади.

Кетмон шакли, катта-кичиклиги ва оғирлигига кўра ҳар хил, шўнга кўра маҳаллий номлар берилган: масалан, қушнусха, бешбўлак, улама, мардона, заифона, бачкана кетмон ва бошқалар[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил