Ketubim
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Кетубим (ибр. „китоблар, муқаддас матнлар“) – яҳудийлик динининг муқаддас китоби ТаНаХнинг учинчи қисми ҳисобланади. У Теҳилим (Забур), Мишле (Сулаймонинг Масаллари), Иёв (Айюб), Шир аширим (Нашидалар нашидаси), Коҳелет (Воиз), Рут, Эстер, Еремянинг марсиялари, Дониёл, Узайр ва Неҳемя, Дивре Аямим (И ва ИИ Тарихлар) каби қисмлардан иборат бўлиб, уларда ибодат вақтида ўқиладиган дуолар, шунингдек, тарихий воқеалар баён қилинган. Мил.авв. ИИ асрга оид манбаларда Кетубим ТаНаХнинг таркибига киритилмаганини кўриш мумкин. Бироқ, урфга кўра, Иккинчи Ибодатхонанинг вайрон бўлишига қадар, Иом Киппур кечаси Иёв, Эзра ва Нехемия, Дониёл каби қисмлари ўқилгани, унинг ўша вақтдаёқ муқаддас китоблар қаторига киритилганига далолат қилади. Иосиф Флавий Кетубим номли алоҳида қисмни зикр қилмаган. Ушбу маълумотларга асосан, Иккинчи Ибодатхона даври охирига қадар, Кетубим китоби ТаНаХнинг алоҳида қисми сифатида шакллантирилмаган бўлсада, бироқ у муқаддас ҳисобланган. Кетубим номи дастлаб Иккинчи Ибодатхона вайрон этилгач, Кетубим борасидаги дин арбоблари мунозараларида учрайди. Икки авлод алмашинувидан сўнг, унинг барча қисмлари муқаддаслиги эътироф этилиб, ўша куннинг ўзидаёқ ТаНаХнинг қисми сифатида қўшилди. Умуман олганда, буларнинг барчаси узоқ давом этиб келаётган тарихий жараённинг расмиятчилик нуқтаи назаридан якунлангани эди[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 250.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.