Kevin Levrone
| Кевин Левроне | |
|---|---|
| Бодибилдер | |
| Тахаллус | Марйланд Мусcле Мачине |
| Бўйи | 5 фт 11 ин (1.80 м) |
| Оғирлиги |
Мусобақада: 240–250 лб (109–113 кг) Мавсумдан ташқари: 265 лб (120 кг) |
| Профессионал фаолияти | |
| Илк дебюти |
|
| Энг яхши ғалабаси |
|
Кевин Марк Левроне – АҚШнинг ИФББ профессионал бодибилдингчиси ва мусиқачи.
Левроне ўзининг профессионал фаолияти давомида 68 та ИФББ Профессионал мусобақасида иштирок этган. 1990-йилларнинг энг яхши бодибилдерларидан бири деб ҳисобланади[1]. Левроне ҳеч қачон Мастерс Олймпиа унвонини қўлга киритмаган. Учта ҳаваскор ғалаба билан 20 та профессионал натижаларни қўлга киритди ва 2001-йилгача ИФББ профессионали сифатида энг кўп ғалаба қозониш рекордини ўрнатган. Винс Тайлор ўзининг 21-профессионал ғалабасини қўлга киритиди ҳамда Мастерс Олймпиа унвонини қўлга киритган. Ронни Cолеман 2004-йилда янги рекорд ўрнатди ва бу рекорд 2016-йилда Дехтер Жаcксон томонидан 29 ғалаба билан янгиланди.
Ҳаёти
Левроне 1964-йил 16-июлда Мериленд штатининг Балтимор шаҳрида туғилган отаси (асли Сицилиядан) италиян-америкалик ва онаси африкан-америкалик бўлган. Левроненинг ота-онасини саратон касаллиги туфайли вафот этган[2]..Кевин биринчи марта амакиваччаси томонидан бодибилдинг билан шуғулланишга илҳомланган. Ҳарбий хизматдан қайтган амакиваччасининг мушакларини катталигини кўрганидан сўнг, Кевин умумий машғулотларда машқ қилиш ва тана тузилиши ҳақида жиддийроқ шуғуланди[3].
Таълим ва рақобат
Левроне профессионал ИФББ фаолиятини 1991-йилда НПC финалида биринчи ўринни эгаллаганидан сўнг бошлаган.1992-йилда „Мастерс Олймпиа“ танловида 2-ўринни эгаллаганидан сўнг, биринчи иштироки учун 1993-йил феврал ойида оғир жароҳат олд. Левроне иккита операцияни ўтказди, биринчиси 8 соат давом этди. Тузалиш пайтида инфексия билан касалланган ва иккинчи операцияга муҳтож эди. Ўша пайтда ҳамма Левроненинг карераси тугаган деб ўйларди, аммо атиги саккиз ҳафта ўтгач, 1994-йилги Мастерс Олймпиа мусобақасида иштирок этишга муваффақ бўлди ва 3-ўринни эгаллади[1]. Левроне Мастерс Олймпиа мусобақасида тўрт марта – 1992 ва 1995-йилларда Дориан Ятесдан (олти карра ғолиб), 2000 ва 2002-йилларда Ронни Коулмдан (саккиз карра ғолиб) кейин 2-ўринни эгаллаган[4].
Кевин Левроне 2003-йилдан бери ўн йилдан ортиқ вақт давомида мусобақадан узоқда бўлишига қарамай, Кевин 2016-йил май ойида махсус таклифнома билан яна бир бор Мастерс Олимпия танловида профессионал даражада иштирок этишини расман эълон қилди[5]; ҳақиқатан ҳам 2016-йилги Мастерс Олймпиа танловида 51 ёшида иштирок этди ва бор-йўғи беш ойлик тайёргарлик билан 17-ўринни эгаллади[6]. 2018-йилда Арнолд Cлассиc Австралия мусобақасида қатнашиш арафасида Левроне бу унинг сўнгги мусобақаси бўлишини эълон қилди. Кевининг мухлислари 2016-йилги Мастерс Олимпия муссобқасидаги ҳолати яхшиланганига ишонади, аммо ҳали ҳам 90-йиллар ва 2000-йилларнинг бошларида уни бодибилдингда катта муваффақиятга эришган ҳолатдан узоқда эди.
Статистика
- Бўйи: 1,80 м (5 фут 11 ин[7])
- Мавсумий вазн: 110 кг (240 лб) фунт[7]) (актив мусобақалик фаолиятдан кейинги)
- Мавсумдан ташқари вазн[8]: 120 кг (260 лб) (актив рақобат фаолиятида энг юқори)
- Рақобат тарози:110–115 кг (243–254 лб)
- Қўл ўлчами: 60 cм (24 ин) см (24 дюйм[8]) (актив чўққиз)
- Оёқ ўлчами:82 cм (32 ин)[8]
- Бўкисалар Ўлчам: 49,53 см (19,5 ин)
- Белнинг ўлчами:73.66 cм (29.00 ин)
- Кўкрак қафаси ҳажми:145 cм (57 ин)
- Бест Бенч Пресс: 254,5 (РАW, яъни жиҳозланмаган, кемир ва 4 та такрорлаш учун[7][9][10])
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „90'с Бодйбуилдинг... (Тҳе Голден Эра?)“ (эн-УС). Протеин Ҳунтер (2016-йил 26-апрел). 2019-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 29-январ.
- ↑ „Кевин Левроне“. ИМДб. Қаралди: 2016-йил 28-июн.
- ↑ „Тҳе Кевин Левроне Интервиэw“ (эн-УС). Бодйбуилдинг.cом (2004-йил 26-ноябр). Қаралди: 2016-йил 29-июн.[сайт ишламайди]
- ↑ Митос до Бодйбуилдинг: Кевин Левроне ревистасуплементаcао
- ↑ Чрис Ниcолл (видеограпҳер). „Кевин Левроне Ис Баcк!“. ФЛЕХ Онлине (2016-йил 8-май). Қаралди: 2016-йил 23-октябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „2016“. Мр. Олймпиа. 2016-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-октябр.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 „Абоут ИФББ Про Кевин Левроне“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-август.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 „Кевин Левроне – Эволутион оф Бодйбуилдинг“. Эволутионофбодйбуилдинг.нет. 2016-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-октябр.
- ↑ Грег Мерритт. „Кевин Левроне'с Траининг Пҳилосопҳиэс“. ФЛЕХ Онлине (2015-йил 30-июн). Қаралди: 2016-йил 23-октябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Бодйбуилдер Кевин Левроне“. Cритиcалбенч.cом (1965-йил 16-июл). Қаралди: 2016-йил 23-октябр.