Keyshl Blu
Кейшл Блу (инглизча Cашел Блуэ) — Ирландиянинг Жанубий Типперари шаҳрида ишлаб чиқарилган мовий доғли пишлоқ. У британиянинг фриз зотли сигир сутидан тайёрланади (инглизча. Фрисонас Британиcас). Сут фойдаланишдан олдин пастеризацияланади[1].
Тарихи
Пишлоқни ишлаб чиқариш Граб оиласи томонидан 1984-йилда бошланган. (Грубб)[2]. Пишлоқ ўз номини Типперари водийси яқинида жойлашган Кейшл қоясидан олган[3]. Пишлоқнинг янги рецептини яратувчилари Дания Мовий (Даниш Блуэ) пишлоғига ўхшаш маҳсулот тайёрламоқчи бўлишган. Аммо, кутилмаганда бутунлай бошқача Кейшл Блу пишлоғи тайёрланди[1]. Худди шу оила ҳозирда 200 акр ҳудудда жойлашган фермасида пишлоқ тайёрлаш билан шуғулланади[2].
Тавсиф
Пишлоқ нозик таъмга ва ёқимли қаймоқли шаклга эга. Пишиб етилиш жараёни 9 дан 35 ҳафтагача давом этади. Пишлоқ блокининг оғирлиги бир ярим килограммни ташкил қилади[1]. Пишлоқ юмшоқ, нозик тузилишга ва майда кўк томирларга эга. Моғорлаган чизиқлари туфайли Кейшл Блу пишлоғи кўк рангга эга бўлиб, моғор мавжудлиги унинг таъмида сезилади[4]. Пишлоқ ширин резаворлар, нок бўлаклари, виски ёки қуруқ оқ шароб билан уйғунлик кашф қилади[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Сыры Британии. Кешел Блю (Cашел Блуэ)“. 2015-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-январ.
- ↑ 2,0 2,1 „Иреланд’с Оригинал Фармҳоусе Блуэс“. 2022-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-апрел.
- ↑ „Сыр Кешел Блю“. 2017-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-январ.
- ↑ „Кешел Блю (Cашел Блуэ)“. 2017-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-январ.