Khepresh

Кҳепреш (ḫпрš) қадимги Миср қироллик бош кийими. У кўк тож ёки уруш тожи номи билан ҳам танилган. Янги Шоҳлик фир’авнлари кўпинча жангда уни кийганлари тасвирланган, лекин ундан маросимларда ҳам фойдаланишган[1]. Илгари уни кўпинча уруш тожи деб аталган, аммо замонавий тарихчилар Кҳепрешни бундай таърифга мос ҳисобламайдилар[2].

Кҳепрешнинг асл намунаси ҳали топилмаган. Қадимги тасвирларга асосланиб, баъзи Мисршунослар кҳепреш чармдан ёки қаттиқ матодан[3] тайёрланган деб тахмин қилишган. Дешрет (қизил тож) ва ҳеджет (оқ тож) ўсимлик толасидан тўқилган. Бошқа кўплаб қироллик тожларида бўлгани каби, ураэус (кобра) кҳепрешнинг олд томонига ўрнатилган.
Тарих
| Мовий тож "Уруш тожи" иероглифлари |
|---|
мисрча: <hiero>S7</hiero>
|
Мовий тож ёки уруш тожи иэроглифларда ҳам тасвирланган.
Кҳепреш ҳақида энг қадимги маълумот фир’авн Неферхотеп ИИИ ҳукмронлиги даврининг иккинчи оралиқ даврга тўғри келади[4]. Янги қироллик ва ўн саккизинчи сулоланинг биринчи шоҳи Аҳмосе И ҳукмронлиги давридаги суратларда кҳепреш қалпоқ тожидан баландроқ ва кўп бурчакли шаклда чиззилган. Бу тожнинг шакли ўн саккизинчи сулола даврида ўзгара бошлаган. Хацҳепсут ва Тутмос ИИИ даврида ўзининг ҳозирда кўпчиликка маълум бўлган шаклига келган[5].
Аменхотеп ИИИ ҳукмронлигидан кейин, айниқса 18 ва 19-сулолалар даврида келиб кҳепреш урфга кирга ва ҳатто баъзи фир’авнлар томонидан асосий тож сифатида қабул қилинган[6]. Тож Кушитлар сулоласида (милоддан аввалги 747-656 йиллар) ҳукмронлиги давридан бошлаб фойдаланилмай қўйилган[7].

Янги Шоҳлик даврида фир’авнлар ҳарбий юришлар пайтида кҳепрешни кийган ҳолатда тасвирланган. Бироқ, баъзи олимларнинг фикрига кўра, тож фир’авннинг илоҳий кучини уйғотиш учун мўлжалланган деб ҳисоблашади[8].
Галерея
-
Фир'авн Акҳенатон
-
Акҳенатен ва Нефертити ҳайкалчалари
-
Тутанкҳамун ушабти
-
О'нг томонда.
-
Бу ҳайкалда Аменхотеп ИИИ ( Рамсес ИИ номи билан қайта ишланган) кҳепреш тожи кийган тасвирланган. Валтерс сан'ат музейи, Балтимор .
-
Тутмос ИВ Мисрнинг мовий уруш тожини кийган
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ э.г. Мйśлиwиэc, Карол, Эрос он тҳе Ниле, Cорнелл Университй Пресс 2004, п.14
- ↑ Куҳрт, Амéлиэ, Тҳе Анcиэнт Неар Эаст: C.3000-330 Б.C., Тайлор & Франcис 1995, п.190
- ↑ Маиселс, Чарлес Кеитҳ, Эарлй Cивилизатионс оф тҳе Олд Wорлд, Роутледге 2001, п.60
- ↑ Эдwардс, Иорwертҳ Эиддон Степҳен; Ничолас Геоффрей Лемприèре Ҳаммонд, Cйрил Жоҳн Гадд, Тҳе Cамбридге Анcиэнт Ҳисторй, Cамбридге Университй Пресс 1975, п.51
- ↑ Давиэс, W. В., „ Тҳе Оригин оф тҳе Блуэ Cроwн“, Тҳе Жоурнал оф Эгйптиан Арчаэологй, волуме 68 (1982), пп. 69-74
- ↑ Бард, Катҳерйн А., Энcйcлопедиа оф тҳе Арчаэологй оф Анcиэнт Эгйпт, Роутледге 1999, п.412
- ↑ Шаw, Иан, Тҳе Охфорд Ҳисторй оф Анcиэнт Эгйпт, Охфорд Университй Пресс 2003, п.348
- ↑ Брян, Бецй. „А 'Неw' Статуэ оф Аменҳотеп ИИИ анд тҳе Меанинг оф тҳе Кҳепреш Cроwн.“ Тҳе Арчаэологй анд Арт оф Анcиэнт Эгйпт: Студиэс ин Ҳонор оф Давид ЎCоннор, эд. З. Ҳаwасс анд Ж. Ричардс. Cаиро, 2007, п. 156-8.