Киаксар (юн. Кяхарес, эронийча — Увахшатра) — Шим. Эрон ва Эрон Озарбайжони ҳудудида шаклланган Мидия давлатининг подшоҳи (мил.ав. 625/624 — 585/584). К. даврида Мидия Олд Осиёнинг йирик давлатига айланган. Скифларнинг Олд Осиё шим.даги ҳукмронлигига барҳам берган. Бобил билан иттифоқса Оссурия давлатини йўқ қилган (616—605); Мани, Урарту ерларини ва Кичик Осиё шарқий қисмини (590 — 585) Мидия ҳудудига қўшиб олган. Лидия билан уруш олиб бориб, мил.ав. 585 й. сулҳ шартномаси тузган. Ўнга кўра, Мидиянинг ғарбий чегараси Галис дарёси (ҳоз. Қизил Ирмоқ) бўйлаб белгиланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил