Кичри ёки кичади, кичари (ҳиндча: खिचड़ी'ИАСТ : урдуча: کھچڑی‎‎: бенгалча: খিচুরী) — ўткир таъмли вегетарианча таом бўлиб, димланган гуруч ва мош (мунг дал), ёғда қовурилган зираворлар, баъзан сабзавот аралашмасидан тайёрланади. Бу Аюрведа пазандачилигининг асосий таомларидан биридир. Ушбу таом протеинга жуда бой.

Тарихи

Юнон қироли Селевк Ҳиндистонга қилган юришида (милоддан аввалги 305-303) дуккакли маҳсулотлар ва гуруч аралашмаси Ҳиндистон аҳолиси орасида жуда машҳур эканлигини таъкидлаган[1]. Страбон эса ҳинд таомлари асосан гуручли бўтқа ва гуручли ичимликдан иборат бўлганлигини таъкидлайди, бу ҳозирда аррак деб аталади. Марокашлик сайёҳ Ибн Баттута тахминан 1350-йилларда Ҳиндистонда бўлган вақтлари кичрини гуруч ва мошдан иборат таом сифатида тилга олади[2]. Кичри ХВ асрда Ҳиндистонга ташриф буюрган рус сайёҳи Афанасий Никитиннинг асарларида ҳам тасвирланган[3]. Ушбу таом Бобурийлар, айниқса Жаҳонгир даврида жуда машҳур бўлган. Бобурий шоҳ Акбарнинг бош вазири Абулфазл Алломийнинг томонидан ёзилган ХВИ асрга оид „Аин-и-Акбари“ ҳужжатида кичри рецепти тилга олинади ва унинг етти хил варианти келтирилади[4]. Ҳиндистонда Акбар, вазир Бирбал ва кичри[5] билан боғлиқ латифа ҳам бор. Айтишларича, кежери англо-ҳинд таоми ҳам кичри[6][7] дан келиб чиққан.

Тавсифи

Аюрведа тарафдорларининг фикрига кўра, кичари ўзининг мукаммал даражада ҳазм бўлиши ва озуқавий моддаларнинг мувозанати билан ажралиб туради. Ҳиндлар ушбу таом осон ҳазм бўлади, куч ва ҳаётий қувват беради, тананинг барча тўқималарини озиқлантиради, ҳужайраларни тозалаш ва ёшартиришга ёрдам беради, деб ишонишади. Кичари ёглар томонидан тозалаш дастурлари бошланган пайтда ишлатилади.

Санта Федаги „Аюрведа институти“ веб-сайти маълумотларига кўра, ҳар бир доша (Аюрведа терминологиясида ҳаётий қувват) учун турли хил сабзавотлар, зираворлар ва чойлар истеъмоли тавсия этилади. Ушбу ташкилот, шунингдек, фақатгина кичаридан иборат монопарҳез қабзиятга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Шунингдек қаранг.

Манбалар

  1. ↑ „Кҳичди–А Cомфорт Фоод – Индиа Cурренц“. 16-феврал 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-январ 2015-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-02-16 санасида архивланган)
  2. ↑ Реддй, Анжана (2016). "Арчаэологй оф Индо-Гулф Релатионс ин тҳе Эарлй Ҳисториc Период: Тҳе Cерамиc Эвиденcе". ин Ҳиманшу Прабҳа Рай. Неw Делҳи: Маноҳар Публишерс. п. 68. ИСБН 978-93-5098-143-6. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/20135170. 
  3. ↑ „Реҳла оф Ибн Баттута“. Қаралди: 21-март 2015-йил.
  4. ↑ Реcипес фор Дишес (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-27 санасида архивланган) Аин-и-Акбари, бй Абу'л-Фазл ибн Мубарак. Энглиш тр. бй Ҳеинрич Блочманн анд Cолонел Ҳенрй Сулливан Жарретт, 1873–1907. Тҳе Асиатиc Соcиэтй оф Бенгал, Cалcутта, Волуме И, Чаптер 24, паге 59. "3. К'ҳичри. Риcе, сплит дал, анд гҳеэ 5 с. оф эач; ⅓ с. салт: тҳис гивес севен дишес."
  5. ↑ „Cоокинг Тҳе Кҳичди ис оне оф Бирбал Сториэс.“. 2022-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-январ 2015-йил.
  6. ↑ Лобсcоусе анд Споттед Дог; Wҳич Итъс а Гастрономиc Cомпанион то тҳе Аубрей/Матурин Новелс, Анне Чотзинофф Гроссман анд Лиса Гроссман Тҳомас, Нортон, 1997, п. 12. ИСБН 978-0-393-32094-7
  7. ↑ Смитҳ, Делиа „Буттерй Кедгереэ“. Делиа Смитҳ'с Cомплете Cоокерй Cоурсе. 2008-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 10-март.

Адабиётлар