Кикбоксинг (инг. киcк - тепмоқ) — бокс спорт тури. Икки спортчининг зарурий ҳимоя воситаларини гаққан (кийган) ҳолла белгиланган қоидалар асосила бокс рингила ёки ўлчами 6х6 м майдон (тата-ми)да ғолиблик учун кураши. К. мусобақалари зарба бершп билан фарқланадиган 9 йўналшида ўтказилади. Рингда ўтадиган мусобақаларда эркаклар 53,5’, 56,5, 60,’64,5 67, 70, 72,5, 76, 82, 88,5 кг дан зиёд, аёллар 53.5, 58, 64,5 кг ва 64.5 кг дан зиёд, гатамида ўтадиган мусобақаларда эркаклар 60, 65, 70, 75, 80, 85 кг ва 85 кг лан зиёд, аёллар 50, 55, 60, 65, 70 кг ва 70 кг лан зиёд вазн тои-фаларида куч синашадилар. Мусобақа 2 мин.дан 3 бўлим (раунд) давом этади (танаффус 1 мин. дан). Рақибга берилган зарбалар И, 2 ва 3 очко билан баҳоланади. Командада ҳам ҳакамлар томонидан нокдаун ва нокаут қайд этилади. Ғолиб тўплаган очколарига қараб аниқланади. Ҳисоб тенг бўлган ҳолатда оёқ билан кўпроқ зарба берган спортчи ғолиб саналади. Агар зарбалар сони ҳам тенг бўлса, унда оёқ билан мураккаб зарбалар берган спортчи ғолиб ҳисобланади.

Замонавий К. машқлари қадимдан ҳарбий машғулотларнинг таркибий қисми бўлиб келган. Қад. олимпиада ўйинларида ҳам К.га ўхшаш мусобақалар (милоддан аввалги 688 йилдан қўл жанги, милоддан аввалги 648 йилдан панкратион) бўлган. Европанинг айрим мамлакатларида, хусусан Буюк Британияда ХВИИИ асрнинг 2-ярмига келиб яккакураш мусобақалари қоидаларига ўзгартириш киритилиб ("Куинсберн қоидалари", 1872), оёқ билан бериладиган зарбалар бутунлай тақиқланган. ХХ асрнинг 50-йилларидан Шарқ яккакурашларининг Европа ва Америкада оммалашиши К.ни спорт тури сифатида шакллантирди. 1974-йилда Европа ва АҚСҲ Шарқ яккакураши усталари ўртасида илк К. мусобақаси ташкил этилди ва ўша йили Лос-Ан-желесда эркаклар ўртасида 1-жаҳон чемпионати ўтказилди (аёллар ўртасида 1985-йилдан).

1977-йилда жаҳон К. ташкилотлари ас-социацияси (\УА КО) тузилди, шу ассоциация заминида 2004-йилда Жаҳон К. федерацияси (\¥КҒ) ташкил топди, унга 50 дан зиёд давлат (Ўзбекистон 2004-йилдан) аъзо (2005). К.нинг ривожланишига Брюс Ли, Чак Нор-рис, Билл Уоллес, Доменик Валера, Дон Вилсон, Бенни Уркидес каби кино ва спорт юлдузлари катта ҳисса қўшишди. К. АҚСҲ, Голландия, Россия, Украина, Хорватия, Эрон, Ўзбекистон каби давлатларда кенг ривожланган.

Ўзбекистонда К. ХХ асрнинг 90-йилларидан оммалашди. 1994-йилда Тошкентда илк К. клуби очилди. 1998-йилда Ўзбекистон К. федерацияси тузилди. 1991-йилдан эркаклар (2003-йилдан аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти. Шокир Зокиров, Ботир Зоки-ров, Сардор Тошхўжаев, Адҳам Ҳаки-мов, Равшан Ғафуров, Даврон Коди-ров каби мураббийлар қўл остида шу-ғулланган Олмос Юсупов, Алишер Абдуллаев, Дилноза Арзиматова, Сун-нат Илёсов, Темур Муҳаммаджонов, Мамат Тўхтамишов, Шавкат Ўроқов, Немат Бобомуҳамедов жаҳон чемпиони бўлишди, кўп спорт-чилар жа\он ва Осиё чемпионатларида совринли ўринларни эгаллашди. Ғулом Сайдиаҳметов, Азиз Тўхгами-шов, Худоёр Эрназаров каби ҳакамлар халқаро мусобақаларни бошқари-шяпти. Ҳозирги кунда мамлакатда 100 дан зиёд мураббийга К. машгулотларини олиб бориш учун лицензия берилган.

136 та К. клуби рўйхатга олинган, уларда 30 мингдан зиёд киши (1000 га яқини аёл) шуғулланади (2005).