Килиманжаро (суахили тилида -совуқлик худоси тоғи) — Шарқий Африкадаги вулкан тоғи, Танзания ҳудудида. Бал. 5895 м (Африка материгидаги энг баланд чўққи[1]). Ўзаро қўшилиб кетган 3 та сўнган вулкан [Кибо (5895 м), Мавензи (5355 м) ва Шира (4006 м)]дан иборат. К., асосан, трахибазалт ва фонолитлардан тузилган. Жан. ва жан.-ғарбий ён багирларига йилига 1000–3000 мм ёғин ёғади. Шу қисмида 1000 м баландликкача саванналар, 1800 м гача тоғ гилея ўрмонлари бор. 4200 м гача тоғ тропик ўсимликлари, 4800 м гача ксерофит бошоклилар ўсади. Ундан юқорида лава далалари, чўққиларида доимий қор ва музликлар бор. Ғарбий ён бағрида музлик 4300 м баландликкача тушган.[2]

Манбалар