Kim Tae-hee

Ким Таэ-ҳеэ (корейсча: 김태희; туғилган 1980-йил 29-мартда) — Жанубий Кореялик актриса. У Жанубий Кореянинг энг гўзал актрисаларидан бири сифатида танилган[1] [2]. У энг кўп қуйидаги телесериаллардаги роллари билан машҳур: Стаирwай то Ҳеавен (2003–2004), Лове Сторй ин Ҳарвард (2004–2005), Ирис (2009), Мй Принcесс (2011), Ёнг-пал (2015) ва Ҳи Бе, Мама! (2020).
Эрта ҳаёти ва таълими
Ким Таэ-ҳеэ 1980-йил 29-мартда Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрида туғилган. Унинг отаси Ким Ёо-моон 1984-йилда Ҳанкоок Унион Транспортатион Cомпанй номли транспорт компаниясига асос солган ва ҳозирда унинг раиси ҳисобланади[3]. Ким Таэ-ҳеэ Улсан ҳудудидаги ёрдамга муҳтож ёшларга ва бузилган оилаларга кўмак бериш мақсадида турли хайрия ишларида фаол қатнашади[3]
Унинг катта опаси Ким Ҳеэ-wон ва укаси Ким Ҳюнг-соо бор; укаси актёрлик фаолиятини Леэ Wан саҳна номи остида олиб боради[4]..
Ким бошланғич та’лимни Самшин бошланғич мактабида, ўрта та’лимни Даэҳюн ўрта мактабида, сўнгра Улсан қизлар лицейида олган[5].
1999-йилда у Сеулга кўчиб ўтиб, мамлакатдаги нуфузли олийгоҳлардан бири — Сеул Миллий Университетида ўқишни бошлади. У ерда СНУ аёллар чанғи клуби президенти лавозимида фаолият юритган[6]. 2005-йилда мода дизайни йўналиши бўйича бакалавр даражасини олган[7].
Фаолиятининг бошланиши (2001–2002)
2000-йилда Ким Таэ-ҳеэ метрода кетаётганида реклама агентларидан бири уни кўриб қолади ва унга модел бўлишни таклиф қилади[8]. Шундан сўнг у турли телевизион реклама роликлари ва босма э’лонларда иштирок эта бошлайди.
2001-йилда у илк бор “Ласт Пресент” мелодрамасида кичик рол билан актёрлик фаолиятини бошлайди[9].
2002-йилда Ким қисқа метражли “Ливинг ин Неw Тоwн” филмида ва “Лет'с Го” ситcомида бош ролларни ижро этади[8]
Кейинги йили, яъни 2003-йилда эса “Сcреэн” ва “А Проблем ат Мй Ёунгер Бротҳер'с Ҳоусе” каби лойиҳаларда суратга тушади[10]..
Машҳурлик ва кинодаги дебют (2003–2006)
Ким Таэ-ҳеэ 2003-йилда СБС телеканалининг машҳур “Стаирwай то Ҳеавен” сериалида ёвуз ўгай опа роли орқали оммага танилди[11].
2004-йилдан бошлаб Ким бош ролларда иштирок эта бошлади. У аввалига КБСнинг мистик жанрдаги “Форбидден Лове” сериалида, сўнгра СБСнинг мелодрамаси “Лове Сторй ин Ҳарвард”да рол ўйнади[12]. “Лове Сторй ин Ҳарвард” сериалида Ҳарвард тиббиёт факултети талабаси Су Ин Леэ роли орқали томошабинларнинг катта э'тиборига сазовор бўлади. Сериал ўзига хос сюжети — Ҳарвард университетидаги корейс талабаларининг академик босим ва шахсий муносабатлар ўртасидаги ички курашлари билан ажралиб туради.
“Лове Сторй ин Ҳарвард” сериали бутун Жанубий Корея бўйлаб барқарор рейтингларга эга бўлиб, энг юқори томоша даражаси 20 фоизга етди. Ким ушбу роли учун Баэксанг Арц Аwардс мукофотининг “Телевизион йўналишдаги энг машҳур актриса” номинациясида ғолиб бўлди[13].
Сериал Японияда ҳам катта муваффақият қозонди ва Кимнинг халқаро машҳурлигини оширди.
“Лове Сторй ин Ҳарвард” сериалидаги ютуқлардан сўнг, Ким Таэ-ҳеэ Жанубий Кореяда энг кўп реклама таклифлари олган актрисалардан бирига айланди[14].
2008-йилда Кореа Броадcаст Адвертисинг Cорпоратион томонидан у “Йилнинг энг яхши реклама модели” деб топилди ва ОАВда унга “CФ Қуээн” (“Реклама маликаси”) унвони берилди[15].
Шахсий ҳаёти
Никоҳ ва оила
2012-йил сентабр ойида Ким Жанубий Кореялик қўшиқчи ва актёр Раин билан учраша бошлади. Улар 2017-йил 19-январда турмуш қуришди[16][17][18].
2017-йил 23-майда Кимнинг агентлиги Луа Энтертаинмент томонидан актрисанинг ҳомиладорлиги э’лон қилинди[19]. Уларнинг икки қизи бор: бири 2017-йил октабрда,[20][21][22] иккинчиси эса, 2019-йил февралда туғилган[23][24].
Дини
Ким Таэ-ҳеэ Христианликнинг католик мазҳабига э'тиқод қилади[25].
Манбалар
- ↑ Кореа Тимес: Ким Таэ-ҳеэ ранкед амонг Кореа’с топ беаутиэс (2020)
- ↑ Соомпи: 10 Мост Беаутифул Кореан Аcтрессес (2020)[сайт ишламайди]
- ↑ 3,0 3,1 „Ким Таэ-ҳеэ'с Фатҳер Спеакс Оут“. Тҳе Чосун Илбо (2006-йил 28-декабр). Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Леэ Wан талкс абоут ҳис релатионшип wитҳ систер Ким Таэ-ҳеэ“. Тҳе Кореа Ҳералд (2020-йил 2-март). Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Профиле оф Ким Таэ-ҳеэ“. Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Ким Таэ-ҳеэ wас а модел студент“. Тҳе Кореа Тимес. 2005-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Ким Таэ-ҳеэ Градуатес СНУ“. Тҳе Кореа Тимес (2005-йил 23-феврал). Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ 8,0 8,1 „10 Тҳингс Ёу Май Нот Кноw Абоут Ким Таэ Ҳеэ“. КДрамаСтарс (2014-йил 28-май). Қаралди: 2025-йил 27-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Ласт Пресент (2001)“. ҲанCинема. Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Ким Таэ-ҳеэ - АсианWики“. Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Ҳеавен'с стаирwай то а ҳит драма“ (2003-йил 20-декабр). Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Лове Сторй ин Ҳарвард“. ҲанCинема. Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „2005 Баэксанг Арц Аwардс Wиннерс“. Баэксанг Арц Аwардс. Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Ким Таэ-ҳеэ Ис Қуээн оф Cоммерcиалс“ (2009-йил 15-январ). Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „2008 Адвертисинг Модел Сурвей“. КОБАCО. Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Раин, Ким Таэ-ҳеэ тиэ тҳе кнот“. Тҳе Кореа Тимес (2017-йил 19-январ). Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Раин анд Ким Таэ-ҳеэ маррй ин а привате wеддинг cеремонй“. Соомпи (2017-йил 19-январ). Қаралди: 2025-йил 27-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Раин анд Ким Таэ-ҳеэ аре оффиcиаллй марриэд“. Кореабоо (2017-йил 19-январ). Қаралди: 2025-йил 27-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Ким Таэ-ҳеэ ис прегнант wитҳ фирст чилд“. Тҳе Кореа Тимес (2017-йил 23-май). Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Раин анд Ким Таэ-ҳеэ wелcоме тҳеир фирст чилд“. Кореабоо (2017-йил 25-октябр). Қаралди: 2025-йил 27-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Ким Таэ-ҳеэ гивес биртҳ то бабй гирл“. Соомпи (2017-йил 25-октябр). Қаралди: 2025-йил 27-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Раин шарес фирст мессаге афтер беcоминг а дад“. Аллкпоп (2017-йил 25-октябр). Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Раин анд Ким Таэ-ҳеэ wелcоме тҳеир сеcонд чилд“. Тҳе Кореа Тимес (2019-йил 26-феврал). Қаралди: 2025-йил 27-июл.
- ↑ „Ким Таэ-ҳеэ гивес биртҳ то сеcонд даугҳтер“. Соомпи (2019-йил 26-феврал). Қаралди: 2025-йил 27-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Ким Таэ-ҳеэ, девоут Cатҳолиc, споттед аттендинг Масс“. УCА Неwс (2017-йил 2-июн). Қаралди: 2025-йил 27-июл.