Kim Xyon Su
Ким Хён Су (1921-йил 14-июн, Кореди қишлоғи, Олгинский тумани, Приморск ўлкаси, Узоқ Шарқ федерал округи – 1989-йил 10-ноябр, Суронкент қишлоғи, Юқори Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти) – агроном, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1951), Свердлов колхози аъзоси.
| Ким Хён Су | |
|---|---|
| Таваллуди |
14-июн 1921-йил Кореди қишлоғи, Олгинский тумани, Приморск ўлкаси, Узоқ Шарқ федерал округи |
| Вафоти |
10-ноябр 1989-йил (68 ёшда) Суронкент қишлоғи, Юқори Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Ким Хён Су 1921-йилда Олгинский тумани, Кореди қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ўрта мактабнинг 9-синфини тамомлаган. У 1937-йилда Ўзбекистон ССР Тошкент вилоятидаги махсус посёлкага сургун қилинган. 1943-йилда Қодирё ГЕСига ишчи бўлиб ишлай бошлаган. У 1945-йилда Юқори Чирчиқ тумани Свердлов номидаги колхоз аъзоси айланиб, оддий колхозчи бўлиб ишлаган.
1950-йилда Ким Хён Су жамоаси 9гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 90,7 сентнердан яшил кенаф пояси йиғиб олади. СССР Олий Совети Президиумининг 1951-йил 22-майдаги фармони билан „1950-йилда колхоз мажбурий топшириқларни бажаргани, суғориладиган ерларда яшил кенаф ва барча бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўйилган барча режалар бажарилгани, 1950-йилда МТС ишига ҳақ тўлаш ва 1951-йил баҳорги экиш учун тўлиқ талаб миқдорида барча экинлар уруғликларини тайёрлагани“ учун Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони, Ленин ордени ва Ўроқ ва Болға олтин медали билан тақдирланган.
Ким Хён Су 1951—1955-йилларда Тошкент қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган. 1955-йилда Юқори Чирчиқ тумани Свердлов номидаги колхозда оддий колхозчи, бригада ёрдамчиси, мева-сабзавотчилик бригадаси бригадири, клуб мудири, боғбон, агроном-энтомолог, агроном-уруғчи, иқтисодчи каби лавозимларда ишлаган. У 1970-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтининг сиртқи бўлимини тамомлаган.
Ким Хён Су 1975-йилда Иттифоқ аҳамиятидаги нафақахўр сифатида нафақага чиқади. Пенсионер пайтида, 1982—1983-йилларда Юқори Чирчиқ тумани Свердлов номидаги колхоз иссиқхона фермаси мудири бўлиб ишлаган.
1989-йилнинг ноябр ойида Ким Хён Су Юқоричиқ тумани Суранкент қишлоғида вафот этган ва Юқоричирчиқ тумани, Свердлов номидаги собиқ колхоз қабристонига дафн этилган.
Мукофотлари
Адабиётлар
- Д.В.Шин, Совет корейслари: Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари, Олмаота: Хизмат матбуоти, 2019-йил
- П.Г.Ким, Ўзбекистон Республикаси корейслари, Тошкент, Ўзбекистон. 1993-йил
- Б.И.Ким, Ўзбекистон корейслари, Тошкент, 1999-йил