Ким Ян Хван (1884-йил, Посецкий тумани, Жанубий Уссурийск тумани, Приморск ўлкаси, Амур вилояти, Россия империяси – 1953-йил, Қуйи Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманидаги Энгелс номидаги колхоз аъзоси[1]. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1951).

Ким Ян Хван
Таваллуди 1884-йил
Посецкий тумани, Жанубий Уссурийск тумани, Приморск вилояти, Россия империяси
Вафоти 1953-йил (69 ёшда)
Қуйи Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР
Мукофотлари

Ҳаёти

Ким Ян Хван 1884-йилда ЖЖанубий Уссурийск туманидаги қишлоқ аҳоли пунктларидан бирида оддий деҳқон оиласида туғилган[2]. 1937-йилда бутун қишлоқ билан биргаликда Ким Ян Хван ҳам Ўзбекистон ССР, Тошкент вилоятидаги махсус посёлкага сургун қилинган.

Дастлаб оддий колхозчи, кейинчалик эса Қуйи Чирчиқ туманидаги Энгелс номидаги колхозда дала мудири бўлиб ишлаган.

1950-йилда Ким Янг Хван бўлинмаси 4 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 99 сентнердан яшил каноп пояси олган. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1951-йил 17-июлдаги фармони билан унга „Колхозда барча турдаги мажбурий топшириқлар ва шартномаларни тўлиқ бажаргани, суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шолидан юқори ҳосил олгани учун“ Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Шунингдек, „1950-йилда МТС иши учун натура тўловлари ва 1951-йил баҳорги экинларни экиш учун тайёрлаш, уларни тўлиқ миқдорида уруғлик билан таъминлашдаги иштироки учун“ Ленин ордени ҳамда "Ўроқ ва Болға" олтин медали берилган.

Ким Ян Хван 1953-йилда Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманида вафот этган. У вафотигача Энгелс колхозида ишлаган ва шу колхоздаги маҳаллий қабристонга дафн этилган.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Ким Ян-Хван - Герой Социалистического Труда“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 23-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Дмитрий Шин в Новой жизни и Солдатском“. www.корё-сарам.сите. Қаралди: 23-ноябр 2023-йил.

Адабиётлар

  • Шин Д. В., Советские корейцы Герои Социалистического труда, Алматы: Сервиcе Пресс, 2019
  • Ким П. Г., Корейцы Республики Узбекистан, Ташкент: Узбекистон. 1993
  • Ким Б. И., Корейцы Узбекистана. Кто есть кто, Ташкент, 1999