Kimberlit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кимберлит (ЖАРдаги Кимберли шаҳри номидан) — эффузив кўринишдаги ўрта асосли брекчиясимон тоғ жинси. Асосан, портлаш трубкаси шаклида учрайди. Кўпинча, пиропли перидотитлардан, баъзан пиропли оливинитлар ва пироксенитлардан таркиб топган. Ранги кўкимтир ва яшилроқ тусли қора. К.да 2 хил ўзга жинс бўлакчалари (ксенолит) учрайди. Биринчиси, жуда чуқурликдан олиб чиқилган ўтаасос ва асосли тоғ жинслари (пироп — оливинли гипербазитлар, эклогит ва бошқалар), иккинчиси, Ер пусти жинслари (гранит, кристалли сланец, қумтош ва бошқалар). Минерал таркибидаги оливин ва флогопит йирик кристаллар, пироксен, перовскит, магнетит ва пироп майда кристаллар ҳолида учрайди. Пироп олмоснинг генетик йўлдоши, шунинг учун асосий аломати ҳисобланади. Олмос ўзга жинс бўлаклари ва минералларида ҳам бўлади. К. трубкалари портлашдан пайдо бўлиб, катта чуқурликдан олиб чиқилган (гипабиссал) маҳсулот билан тўлган бўлади. Трубкалар ўлчами бир неча м2 дан минг м2 гача томир, дайка кўринишида учрайди. Олмос пироп билан бирга юқори босимда чуқурликда ҳосил бўлади. К.нинг минерал ва кимёвий таркиби ҳар хил. К.нинг нураши туфайли сочилма олмос конлари вужудга келади.
К. қад. платформаларда тарқалган. Шунингдек, геосинклиналларда ҳам учрайди, 1500 дан ортиқ К. трубкалари маълум. Шулардан 10% да олмос бор. Олмосли К., асосан, ЖАР ва РФ (Саха-Якутия)да учрайди. Шимолий Америка, Ҳиндистон, Бразилия, Конго Демократик Республикасида ҳам топилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |