Kimi Antonelli
| Кими Антонелли | |
|---|---|
|
Антонелли (2025-йилги АҚШ Гран-присида) | |
| Таваллуди |
2006-йил 25-август |
| Отаси | Марко Антонелли |
| Имзоси | |
|
| |
| Кими Антонелли | |
|---|---|
| Миллати |
|
| Жамоалар | Мерcедес |
| Автомобил рақами | 12 |
Андреа Кими Антонелли ( 2006-йил 25-августда туғилган) — италиялик пойга ҳайдовчиси бўлиб, ҳозирда Формула Оне чемпионатида Мерcедес-АМГ Петронас Формула Оне Теам жамоаси сафида иштирок этади.
Болоня шаҳрида туғилиб ўсган Антонелли спорт автомобиллари пойгаси ҳайдовчиси Марcо Антонеллининг ўғлидир. Антонелли картингда муваффақиятли фаолият олиб борди ва 2020 ҳамда 2021-йилларда катта ёш тоифасидаги Европа чемпионатида кетма-кет ғолиб бўлди. Шундан сўнг у ёшлар формуласи пойгаларига йўл олди.
У 2022-йилда Италия Ф4 ва АДАC Ф4 чемпионатларида Према жамоаси билан биринчи маротаба чемпион бо'лди. Бундан ташқари, у Италиан ГТ3 мусобақасида пойга ғолибига айланди ҳамда Формула 4 кубоги баҳсларида ФИА Моторспорт ўйинлари доирасида Италия учун олтин медални қўлга киритди.
Шундан сўнг у Европа минтақавий формуласи ва Ўрта Шарқ минтақавий формуласи чемпионатларида ғолиб чиқди. Кейинчалик у 2024-йилги мавсумида ФИА Формула 2 мусобақасига ўтиб, икки пойгада ғалаба қозонди ва умумий ҳисобда олтинчи ўринни эгаллади.
2019-йилдан бери Мерcедес ёшлар жамоаси а’зоси бўлган Антонелли 2025-йилги мавсумда Мерcедес формула 1 жамоаси билан шартнома имзолади. У жамоада Леwис Ҳамилтон ўрнини эгаллаб, Георге Русселл билан бир жамоада пойгага тушди.
Антонелли 2025-йилда 18 ёшида Австралия пойгасида старт олиб, Формула Оне тарихидаги энг ёш учинчи ҳайдовчига айланди. У илк бор 2025-йилги Cанада пойгасида подиумга чиқди ҳамда энг ёш энг тез айланиш қайд этган ҳайдовчига айланди. Антонеллининг Мерcедес билан шартномаси камида 2026-йил мавсуми охиригача амал қилади.
Болалик даври

Андреа Кими Антонелли 2006-йил 25-августда Болоня шаҳрида туғилган[1] . Унинг отаси, Марcо Антонелли, спорт автомобиллари пойгачиси ва Сан-Марино АКМ Моторспорт жамоасининг эгаси бўлиб, улар 2022-йилдан бери Италия Ф4 мусобақаларида қатнашмоқда[2][3]. У 1993-йилда Антонелли Моторспорт жамоасини ташкил қилган, улар бир қанча ГТ серияларда қатнашган ва 2018-йилда Италия ГТ Чампионатида ғолиб чиққан[4][5][6] .Унинг онаси, Верониcа Антонелли, собиқ Италия почтаси ходими ва 1997-йилдан бери моторспорт соҳасида ишлайди, Марcо Антонеллига АКМ жамоасини бошқаришда ёрдам беради[7][8] .Унинг Маггиэ исмли кичик синглиси бор[9]. Антонелли ўзининг ўрта исмини(миддле наме) Кими Рäиккöненнинг исмига ўхшаш тарзда олган — у 2007-йилги Формула-1 жаҳон чемпиони ҳисобланади. Унинг отаси ўғлига “Андреа” исмига қўшимча равишда чет элча исм қўйишни истаган ва шу сабабли “Кими” исмини танлаган. Шунингдек, у бу исм тўғридан-тўғри Рäиккöнен шарафига қўйилмаганини ҳам та’кидлаган[10][11].
У Cасалеcчио ди Рено шаҳридаги Гаэтано Салвемини номидаги давлат тижорат-техник институтида ўқиган. У ерда халқаро муносабатлар ва маркетинг йўналишлари бўйича ўқиган ҳамда ҳафта охирларида пойгага қатнашиш жараёнида инглиз тилида гаплашишни ўрганган[12].
Дастлаб унинг отаси уни Италияда футбол билан шуғулланишини хоҳлаган. Бироқ Антонелли автоспортга кучли қизиқиш билдиргани сабабли, кейинчалик уни картинг спортига йўналтирган[13].
Манбалар
- ↑ „Андреа Кими Антонелли – Жуниор Дривер“. Мерcедес-АМГ Петронас Ф1 Теам. Мерcедес-Бенз Гроуп. 2024-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-феврал.
- ↑ Смитҳ, Луке. „Мерcедес' нехт Ф1 стар? Андреа Кими Антонелли препарес фор ҳис нехт степ“. Тҳе Атҳлетиc. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2023-йил 15-декабр). 2024-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-декабр.
- ↑ Калигис, Бас „Теам АКМ Моторспорт бй Антонелли ис борн: партнершип wитҳ Карт Републиc оф Дино Чиэса“. КартХпресс (2020-йил 4-феврал). 2024-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-май.
- ↑ „Кими Антонелли: Эверйтҳинг Ёу Неэд То Кноw“. Мерcедес-АМГ Петронас Ф1 Теам. Мерcедес-Бенз Гроуп. 2024-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-декабр.
- ↑ „Антонелли Моторспорт“. Интерcонтинентал ГТ Чалленге. СРО Гроуп. 2024-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-ноябр.
- ↑ „АКМ / Антонелли Моторспорт“. Интернатионал ГТ Опен. 2024-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-ноябр.
- ↑ Гуидотти, Мариа. «Кими нел паддоcк гиà а ун месе Ма нон cредево дивентассе пилота» (ит). Ил Гиорнале. Милан: Соcиэтà Эуропеа ди Эдизиони (2025-йил 17-феврал), с. 28–29.
- ↑ Ретиcо, Алессандра. „Кими Антонелли намликда учиб кетди: Ф1даги дебютида ота-онаси олдида тўртинчи ўрин“ (ит). ла Репубблиcа. ГЕДИ Группо Эдиториале (2025-йил 17-март). 2025-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-июн.
- ↑ Монари, Симоне. „Кими, келажак ҳайдовчиси, лицензияга эга эмас: "Менинг қаҳрамоним Айртон"“ (ит). Репубблиcа Бологна. ла Репубблиcа (2023-йил 19-октябр). 2025-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-июн.
- ↑ Ди Марcо, Марcо „Ф4 | Антонелли: "Cредо ин Мерcедес, cон Лоро Арриверò ин Ветта"“ [Ф4 | Антонелли: "И белиэве ин Мерcедес, wитҳ тҳем И wилл реач тҳе топ"] (ит). Моторспорт.cом. Моторспорт Нетwорк (2022-йил 20-октябр). 2024-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-июл.
- ↑ Cарй, Том. „Теэнаге стар Андреа Кими Антонелли: Тҳе неw Мерcедес дривер wитҳ талент то эмулате Леwис Ҳамилтон“. Тҳе Даилй Телеграпҳ. Телеграпҳ Медиа Гроуп (2024-йил 31-август). 2024-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-декабр.
- ↑ Ниcолао, Лорензо. „Кими Антонелли, ла фото дел пилота допо ил Гп д'Арабиа cон и либри: "Ҳо уна верифиcа"“ (ит). Cорриэре делла Сера. РCС МедиаГроуп (2024-йил 11-март). 2024-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-декабр.
- ↑ Спарисcи, Даниэле „Андреа Кими Антонелли, ил папà дел пилота: "Алло студио нон ринунcиа. Гли диcево: о си ва бене а сcуола о нон си ва сул карт"“ [Андреа Кими Антонелли, тҳе дривер'с фатҳер: "Ҳе доэсн'т гиве уп он студйинг. И толд ҳим: эитҳер ёу до wелл ат счоол ор ёу дон'т го картинг"] (ит). Cорриэре ди Бологна. РCС МедиаГроуп (2024-йил 18-март). 2024-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-июл.