Kimxob
Qiyofa
Кимхоб (форс.) — танда ипи зар, арқоғи ипакдан гул (нақш) ҳосил қилиб тўқилган қимматбаҳо мато. Зар ипининг рангига қараб сариқ К., кумуш ранг (оқ) К. деб номланган; ипакнинг рангига қараб кўк К., пушти К., қизил К. фарқланган. Бой хонадонлардаги аёл ва эркакларнинг устки кийимлари (тўн, нимча, камзул, паранжи ва бошқалар), асосан, К.дан тикилган. К. тўқиш Бухоро, Шаҳрисабз, Ғиждувон шаҳарларида қадимдан ривожланган. ХХ аср 20-йилларигача Туркистон ўлкасининг чет элларга чиқарадиган асосий матоларидан ҳисобланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |