Киндиа — Гвинея Республикасининг жан.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Киндиа вилоятиниг маъмурий маркази. Аҳолиси 60 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўртаси). Киндиа шоссе йўли орқали Конакри шаҳри билан боғланган. Қишлоқ хўжалиги (банан, ананас, шоли, ситрус мевалар) бўйича ҳудуднинг савдо маркази. Озиқ-овқат ва ёғочсозлик саноати корхоналари бор. К. яқинида йирик боксит конлари очилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил