Kindik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Киндик, киндик тизимчаси — одам ва плацентали сут эмизувчи ҳайвонларда ҳомилани она организми билан боғлаб турадиган (плацента орқали) тизимчасимон анатомик тузилма, аъзо; таркибида қон томирлар, аллотоис йўли ва ҳоказо бўлади. К. орқали ҳомила — плацента қон айланиши рўй беради. Асосан, дирилдоқ тўқимадан тузилган, ундан икки артерия ва битта вена ўтади. Бола туғилгач, К. ҳалқаси яқинидан боғлаб туриб қирқилади, унинг қолдиғи эса тез қуриб, бола 5—7 кунлигидаёқ тушиб кетади. Тозаликка риоя қилинмаса, К. орқали инфексия кириб, яра, киндик сепсиси ва бошқа касалликлар рўй бериши мумкин. К. тезда битмаса ёки чандиғи нотўғри шаклланса, врач га мурожаат қилиш керак.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |