King Power Stadium
Кинг Поwер Стадиум – Лестердаги футбол стадиони, „Лестер Сити“ жамоаси уй стадиони. Баъзида Леиcестер Тигерс регби клуби ушбу жойда ўйинларини ўтказади. Регби ўйинларида кўпроқ томошабин бўлиши мумкин, чунки меҳмон ва уй тарафдорларини ажратишнинг ҳожати йўқ. Илгари Wалкерс стадиони деб номланган[1]. Ўйингоҳ ёпиқ ёпиқ турдаги стадион бўлиб, майдоннинг икки четида 20 метрли иккита катта экран бор. 2021-йилдан бери, шунингдек, стадион „Лестер Сити“ аёллар жамоасининг ҳам уй стадиони ҳисобланади[2].
| Жойи |
Лестер, |
|---|---|
| Асос солинган | 2001-йил |
| Қачон қурилган | 2002-йил |
| Қачон очилган | 2002-йил 23-июл |
| Эгаси | ТИАА-CРЕФ |
| Юзаси | майса (Дессо ГрассМастер) |
| Иншоот нархи | £37 млн |
| Ҳажми | 32.500 |
| Майдон ўлчами | 101м × 67м |
| Майдон эгалари | |
| Лестер Сити | |

Асосий маълумотлар
Очилиши
Стадион расман „Лестер“нинг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер томонидан 2002-йил 23-июлда очилган эди. У „Wалкерс“ юк машинасида стадионга келганидан сўнг, у улкан қайчи ёрдамида майдондаги лентани кесади. Янги стадиондаги биринчи ўйин 2002-йил 4-августда Баск жамоаси „Атлетик Билбао“га қарши ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди, Тико биринчи голни урди ва Жордан Стюарт „Лестер“нинг биринчи голини киритди. Томошабинлар тахминан 24.000 кишини ташкил этди (компютердаги муаммо туфайли расмий рақам қайд этилмаган). Биринчи турнирдаги ўйин олти кундан сўнг бўлиб ўтди ва „Лестер“ 31.022 кишига яқин томошабинлар олдида „Уотфорд“ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Браян Дин иккала голни ҳам киритади. „Лестер“ катта қарзлари бўлишига қарамай, атиги 2 та уй ўйинида мағлуб бўлган ҳолда 2002/03-йилги мавсумни Премер-лигага қайтган ҳолда якунлади.
Вертолёт ҳалокати
2018-йилнинг 27-октабр куни клуб эгаси Вичаи Сриваддҳанапрабҳанинг вертолёти майдондан кўтарилганидан кўп ўтмай, стадион ташқарисидаги автотураргоҳга қулаб тушди. Ўшанда вертолётда яна тўрт киши бўлган. Омон қолганлар йўқ эди.
Номланиши
2002-йилда „Лестер Сити“нинг собиқ ҳомийси Wалкерс стадионга ном бериш ҳуқуқини берувчи ўн йиллик шартнома имзолади. 2007-йил май ойида улар стадионга ҳомийлик муддатини 2017-йилгача узайтириш мақсадида яна катта суммали тўловни тўлаганларида шартнома муддатининг ўртасида бекор қилинди. Стадион дастлаб „Wалкерс Боwл“ деб номланиши керак эди, аммо мухлислар бу ном „американча“ эканлигини важ қилиб бу номни қўйдиришмади. Мухлисларнинг петицияси натижасида бу ном тезда „Wалкерс Стадиум“га ўзгартирилди; аммо баъзи мухлислар ҳалигача стадион номи ҳомий номи келиб чиққанидан, „Филберт“, „Фоссе“ ёки „Тулкилар“ каби номлар билан аталмаганидан норози эдилар.
Ном бериш ҳуқуқи Кинг Поwерга 2011/12-йилги мавсумда сотилди, бунинг натижасида бу ер Кинг Поwер стадиони деб номланади.
Манбалар
- ↑ „Леиcестер ренаме Wалкерс Стадиум тҳе Кинг Поwер Стадиум“. ББC СПОРТ (7-июл 2011-йил). Қаралди: 26-май 2022-йил.
- ↑ „ЛCФC Wомен’с ландмарк фирст сеасон ин тҳе Барcлайс ФА Wомен’с Супер Леагуэ wилл сеэ тҳем плай тҳе мажоритй оф тҳеир ҳоме фихтурес ат Кинг Поwер Стадиум.“. ЛCФC (25-август 2021-йил).