Киниклар (қадимги юнонча: κῠνικοί)[1] ёки кинизм (қадимги юнонча: κυνισμός) — Юнонистондаги Суқрот фалсафа мактабларидан бири. Милоддан аввалги ИВ асрда Антисфен асос солган. Диоген Синоплик, Кратет ва бошқа унинг вакиллари бўлган. Антисфен Афинадаги Киносарг тепалигида („Киниклар“ номи шундан) шогирдлари билан шуғулланган. Киниклар Суқрот ва Платоннинг яхшилик, адолат, гўзаллик ғоялари каби умумий тушунчаларнинг обектив мавжудлиги тўғрисидаги таълимотини танқид қилди ва аниқ, одамлар ҳиссий қабул қилувчи нарсаларгина реал мавжуддир, деб ҳисоблади. Этика масалаларига алоҳида эътибор берди. Бойлик, ҳашамдорлик, маданият ютуқларидан воз кечиб, „табиий ҳолат“га қайтишни талаб қилди. Киникларнинг ахлоқий қарашлари инсоннинг ижтимоий ҳаётдан ажралиб яшаши, бирон-бир қонун, ижтимоий меъёрларга бўйсунишдан воз кечишига асосланган эди. Киниклар Юнонистонда ахлоқий ғояларнинг ривожланишига, хусусан, антик стоикларнинг қарашларига таъсир кўрсатган.

Манбалар

Адабиётлар