Кинофобия (юнонча: κύων кýōн „ит“ ва φόβος пҳóбос „қўрқув“) – итлар ва уларнинг барча туридан қўрқиш. Кинофобия „ҳайвонларга нисбатан фобиялар“ кичик тури остидаги ўзига хос фобия сифатида таснифланади[1]. Техас университети қошидаги Анксиете касалликларини ўрганиш лабораториясида фаолият юритувчи олим Тимотҳй О. Рентзнинг сўзларига кўра, ҳайвонлардан қўрқиш ўзига хос фобиялар орасида энг кенг тарқалган ва даволаниш бўйича мурожаат қилган беморларнинг 36 фоизи итлардан қўрқиш ёки мушуклардан қўрқиши маълум бўлган[2]. Офидиофобия ёки арахнофобия кўпроқ ҳайвонларга нисбатан бўладиган фобия турлари бўлса-да, итларнинг кўп тарқалгани сабабли кинофобия улар орасида энг кенг тарқалгани ҳисобланади (масалан, Ҳиндистонда тахминан 25 миллион ит[3] ва АҚШда тахминан 62 миллион уй итлари бор)[2]. Ит эгаларининг фобиядан бехабарлик ҳолатлари ҳам учраб туради. Руҳий касалликлар диагностикаси ва статистик қўлланмаси (ДСМ-ИВ-ТР) маълумотларига кўра, маълум бир фобияга эга бўлганларнинг атиги 12 % дан 30 % гача қисми даволанишга мурожаат қилар эканлар[4].

Кўчадаги дайди ит

Диагностика

ДСМ-ИВ-ТР маълум бир фобия ташхисини қўйиш учун қуйидаги мезонларни тақдим этган[5]:

  • обект ёки вазиятдан доимий қўрқув
  • катта ёшли беморлар қўрқувнинг ҳаддан ташқари асоссиз ёки мантиқсиз эканлигини тан олишади (бу болаларда камда-кам ҳолда учрайди).
  • қўрқинчли обектга таъсир қилишда кўпинча қўрқувга чидашга тўғри келади
  • қўрқув кундалик фаолиятга (ижтимоий, оилавий, касбий ва бошқалар) сезиларли даражада ҳалақит беради
  • кичик беморлар ҳаётида (18 ёшгача бўлганлар) камида олти ой давом этадиган аломатларга эга
  • ташвиш, ваҳима ҳуружлари ёки бошқа руҳий касалликлар билан тенглаштириш керак эмас.

„Фобия“ китобида ваҳима ҳуружи „кучли қўрқувнинг одатий кўринишлари билан камида бир неча дақиқа давом этадиган даҳшатли ҳолат“ деб таърифланади[6]. Бу жараён юрак уришининг тезлашиши, терлаш, титроқ, нафас олиш қийинлишуви, қочиш истаги, ҳушидан кетиш ёки бош айланиши, оғиз қуриши, кўнгил айниши ва бошқа бир қатор аломатларни ўз ичига олиши мумкин[6]. Бошқа ўзига хос фобияларда бўлгани каби, кинофобия билан оғриган беморлар ҳам тирик итга дуч келганда ёки ҳатто итнинг тасвири (статик ёки филмга олинган) ҳақида ўйлашганда ёки ит суратлари тақдим этилганда ҳам бу реаксияларнинг намоён этишлари мумкин[6]. Бундан ташқари, одатий қочиш хатти-ҳаракатлари ҳам кенг тарқалган бўлиб, итлар турган жойлардан узоқроқ бўлиш (масалан, парк), итдан қочиш учун кўчани кесиб ўтиш ёки уйида ит боқадиган дўстлар ва оила аъзоларининг уйларига бормаслик кабиларни ўз ичига олиши мумкин[6].

Манбалар

  1. ↑ Мависсакалиан & Барлоw (1981)
  2. ↑ 2,0 2,1 Рентз эт ал. (2003)
  3. ↑ „Элиминатинг рабиэс ин Индиа тҳроугҳ аwаренесс, треатмент анд ваccинатион“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион (2016-йил 1-сентябр). Қаралди: 2017-йил 11-январ.
  4. ↑ ДСМ-ИВ-ТР (2000), п. 446.
  5. ↑ ДСМ-ИВ-ТР (2000), п. 443.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Маж эт ал. (2004)