Киноринхлар (Кинорҳйнча) -бирламчи тана бўшлиқли чувалчанглар синфи. Ўз. 0,1 — 1мм. Танаси ясси, калин кутикула билан қопланган. 13 та сегмент (бош, бўйин ва 11 та бўғим)га бўлинган. Танасида пихлар ва илмоқлар бўлади. Танасининг олд қисми буралиб чиқадиган ҳартумни ҳосил қилади. Кўндаланг-тарғил мускуллари даста бўлиб жойлашган, ичаги найсимон. Нерв системаси ҳалқум атрофи нерв ҳалқаси ва қорин нерв стволидан иборат. Сезги органлари ҳартумидаги қиллар ва 1—2 жуфт пигмент кўзчалардан ташкил топган. Айириш системаси — 1 жуфт протонефридийдир. Айрим жинсли. Метаморфоз орқали ривожланади. Бир ҳужайрали сув ўтлари ва микроорганизмлар билан озиқланади. Ҳартумини олдинга отиб, сўнгра танасини тортиб олиб ҳаракатланади. 2 туркуми, 100 га яқин тури маълум, кўпчилик денгизлар тубида учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил