Кио - кўзбойлоқчи (иллюзиячи) сирк артистлари оиласи. Эмил Теодорович (асл фам. Гиршфелд — Ренард) [1894.30.3 (11.4), Москва — 1965. 19.12, Киев; Москвада дафн этилган] — Россия халқ артисти (1958). Кўзбойлоқчилик томошаларининг яратувчиси, сирк аппаратуралари (асбоблари)нинг конструктори. Унинг ўғиллари: Эмил Эмилович (1938.12.7) — Россияда хизмат кўрсатган артист (1972). Сиркда 1961-йилдан отаси билан, 1966-йилдан мустақил ишлайди. Игор Эмилович (1944.13.3) — Россияда хизмат кўрсатган артист (1980). Сиркда 1956-йилдан отаси билан, 1966-йилдан мустақил ишлайди. 1977-йилда Оскар мукофотини олган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил