Kipa
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |


Кипа (ибронийча: כִּיפָּה) – яҳудий эркакларнинг анъанавий бош кийими. У кичкина айлана шаклда бўлиб, бошнинг тепа қисмини ёпиб туради ҳамда ҳар бир тақводор яҳудийнинг Яратган олдида камтарлик, тавозеъ, ҳурматини ифодалайди. Эътибор қаратилса, Ғарбда динга эътиқод қилувчилар Яратганга тавозеъни ифодалашда бош кийимини ечишса, яҳудийларда уни кийиш орқали бўлади. Кишининг боши кун давомида, айниқса ибодат ва Тавротни ўқиш вақтида уни кийиш зарур ҳисобланади. Ортодокслар кипани ҳар доим кийиб юришса, консерваторлар синагогада ва овқат вақтида кийишади, Реформистлар эса, кипани кийиб юриш зарур эмаслигини таъкидлайдилар. Дура-Европос синагогасидаги фрескаларга кўра айтиш мумкинки, эллинизм даврида яҳудийлар бошларини ёпмаган ҳолда юрганлар. Милодий И асрда тузилган „Софрим“ трактатида синагогада тонгги ибодатни бош кийимсиз амалга оширишга рухсат берилганини кўриш мумкин. Бироқ, нуфузли раввинлар бошларини мато билан ёпиб олганлар. Ўрта асрга келиб бошни ёпиб юриш тақводор яҳудийларнинг урфига кирган ҳамда кўп ўтмай умумқабул қилган нарсага айланган. Кипанинг ранги, ҳажми, матосига қараб бир қанча турлари мавжуд бўлиб, бу орқали яҳудийнинг нафақат тақводорлиги, балки уни қайси йўналиш ёки оқим вакили эканини ҳам билиш мумкин. Ашкеназларда кипа одми рангдаги матолардан тикилиб, тепаси қора, таг қисми оқ рангда бўлади. Сефардларда эса, ҳажми кичикроқ бўлиб, рангли ва кашта гўл билан безатилганини кўриш мумкин. Ҳасидлар эса, кипани шляпа остида кийиб юришади[1].
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 252.