Кипп эффекти (латент эффекти) — металлограф босиб чиқариш ёрдамида яширин тасвирларни яратиш усулидир. Варақ акс эттирилган ёруғликда ўткир бурчак остида кўрилганда тасвир кўриниш имкониятига эга бўлади. Ушбу эффектга бир хил релефли кичик кенгликдаги параллел чизиқларнинг яширин (латент) тасвири туфайли эришилади. Бу релефда олдинги чизиклар фон чизиқларига перпендикуляр ҳолда жойлашади.

Банкнотнинг йўналишига қараб тасвирлар тўқроқ ёки оч бўлиши мумкин. Эффект қимматли қоғозларни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш усулларидан бири сифатида ишлатилади. Кўриш бурчагига қараб олдинги ёки орқа фон очроқ тусда бўлади[1]. Ушбу хавфсизлик элементининг камчилиги оддий фойдаланувчи учун уни пайқаш осон эмаслигидир[2].

Кипп эффекти, масалан, Россия рублида қўлланади. Шундай қилиб 100 рубллик банкнотнинг олд томонининг пастки қисмида бурчакдан қаралганда ПП ҳарфлари пайдо бўлиб, улар йўналишига қараб тўқроқ ёки очроқ рангга айланади[2].


Манбалар

  1. ↑ Авдошин В. В.. Определение подлинности и платёжеспособности денежных знаков, 4-е изд., испр. и доп., М.: ИнтерКрим-пресс, 2017 — 100-бет. ИСБН 978-5-9286-0168-3. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Ионов В. М. Технологии обработки денежной наличности: бизнес-энсиклопедия. — Московский финансово-промишленний университет „Синергия“; ЦИПСиР, 2012.

Адабиётлар

  • А. Мерников. Россия пули. Қадимги Россия тангаларидан замонавий банкнотларга // М.: АСТ, — 2015. 240 б. (226-бет). ИСБН 978-5-17-098875-4.
  • Б. А. Звонарев, Л. М. Пряжникова Россия Банкининг банкнотлари ва тангалари: банкнотларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича маълумотнома / Россия Банки, Россия Ички ишлар вазирлигининг суд-тиббиёт маркази. 3-нашр, рев. ва қўшимча // М.: ИнтерКрим-пресс, — 2001. 32 б. (С. 7). ИСБН 5-9286-0020-8.

Ҳаволалар