Kirill Altman
Кирилл Алтман (русча: Кирилл Заминович Альтман; 1988-йил 21-март, Урганч, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — Ўзбекистонда таниқли блогер[1], журналист ва тадбиркор. „Шуҳрат“ медали соҳиби (2021).
| Кирилл Алтман | |
|---|---|
| русча: Кирилл Заминович Альтман | |
|
Кирилл Алтман 2021-йилда | |
| Таваллуди |
1988-йил 21-март |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент давлат университети (2009) |
| Касби | блогер, журналист, тадбиркор |
| Мукофотлари |
|
Кирилл Алтман 2019-йилда Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги жамоатчилик фаоллари Топ-30 талик рўйхатига киритилган. У шунингдек „Олтин қалам“ мукофотининг 2023-йилги ғолиб ва совриндорларидан биридир.
2017-йилдан ЁуТубедаги „Алтер Эго“ муаллифлик каналининг бошловчиси. Унда Кирилл Алтман машҳур кишилардан интервю олади ва ҳужжатли филмлар чиқаради. „Алтер Эго“ каналидаги айрим интервюлардан парчалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди роликларига ҳам киритилган.
Таржимайи ҳоли
Кирилл Алтман 1988-йил 21-март куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. Ўзи берган интервюда айтишича, Тошкент давлат университетининг Журналистика факултетини тамомлаган ва олийгоҳда ўқиши давомида қандайдир ўзига хос, алоҳида алоқалар ёки малака топмаган[2]. Россиялик ҳамкасби Юрий Дуднинг фаолиятидан илҳомланган Кирилл Алтман 2017-йилда „Алтер Эго“ ЁуТубе-каналини яратади. Каналда у машҳур кишилардан интервю олади. Интервю берган бундай кишилар орасида Олег Малгинов, Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Алишер Қодиров[1], Мурод Назаров ва бошқалар бор[3]. „Алтер Эго“ каналидаги айрим интервюлардан парчалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди роликларига ҳам киритилган[1].
Кирилл Алтман „Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда 2019-йилда тузган Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги жамоатчилик фаоллари Топ-30 талик рўйхатига киритилган[4][5].
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 2021-йилда Кирилл Алтманни „Шуҳрат“ медали билан тақдирлаган[6][7][8][9]. Фармонда у блогер сифатида кўрсатилган. Аммо Кирилл Алтман блогерлик фаолиятидан олдин тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, „Брандбох Брандинг“ график дизайн агентлиги ва „Дайс“ онлайн-дўконига раҳбарлик қилган[3].
Кирилл Алтман „Олтин қалам“ мукофотининг 2023-йилги ғолиб ва совриндорларидан бири бўлиб, „Интернет тармоғида эълон қилган энг яхши материали учун“ йўналишида ғолиблар сафидан жой эгаллаган[10].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Узбекистан продлит эпоху ренессанса“ (ру). Коммерсант.уз (24-октябр 2021-йил). Қаралди: 30-июн 2023-йил.
- ↑ „Кирилл Альтман: как заработать на личном бренде в Узбекистане, сколько платят за пост в Фаcебоок и что будет с Алтер Эго“ (ру). Спот.уз (15-ноябр 2018-йил). Қаралди: 30-июн 2023-йил.
- ↑ 3,0 3,1 „Кирилл Альтман награжден медалью «Шухрат»“ (ру). Спот.уз (25-август 2021-йил). Қаралди: 30-июн 2023-йил.
- ↑ „„Юксалиш“ ҳаракати Ўзбекистоннинг ОАВ ва интернет тармоғидаги жамоатчилик фаоллари Топ-30 талик рўйхатини тузди“. Дарё.уз (19-октябр 2019-йил). Қаралди: 30-июн 2023-йил.
- ↑ „«Юксалиш» назвал топ-30 общественных активистов“ (ру). Газета.уз (23-октябр 2019-йил). Қаралди: 30-июн 2023-йил.
- ↑ „О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, спорта, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации“ (ру). Президент.уз (24-август 2021-йил). Қаралди: 30-июн 2023-йил.
- ↑ „О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, спорта, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации“ (ру). Уза.уз (24-август 2021-йил). Қаралди: 30-июн 2023-йил.
- ↑ „Ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган 266 киши давлат мукофотлари билан тақдирланди“. Кун.уз (24-август 2021-йил). Қаралди: 30-июн 2023-йил.
- ↑ „Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фаол фуқароларни мукофотлади“. Дарё.уз (24-август 2021-йил). Қаралди: 30-июн 2023-йил.
- ↑ „„Олтин қалам“ мукофотининг 2023-йилги ғолиб ва совриндорлари аниқланди“. Газета.уз (16-май 2023-йил). Қаралди: 30-июн 2023-йил.