Kirkik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Киркик — бедана овлашда ишлатиладиган асбоб. Шакли кичик ёғоч қошиққа ўхшайди, дастаси ва қорин қисми ўйилиб, дастасига овоз чиқарадиган тилчали найча ўрнатилади, қорин қисмига юпқа резина ёки юмшоқ (ошланган) тери парда тортилади. Найчанинг қоринга туташ жойи мум билан маҳкамланади. Овчи К.ни бармоқлари билан бир-икки тактида уради (кичикроқ К. ни парда тортмай лунжга солиб ишлатиш ҳам мумкин), натижада макиён бедана сайроғига монанд овоз чиқади (К.нинг номи шундан). Макиён овози нар беданаларни жалб этади, улар макиённи излаб, ёйиб қўйилган ёйма тўр остига ёки тўзоқ қўйилган майдонга кириб келади. К. билан бедана баҳор ва ёз ойларида овланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |