Kirov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Киров (1781-йилгача Хлинов, 1934-йилгача Вятка) — Россия Федерациясидаги шаҳар, Киров вилояти маркази, Вятка дарёсидаги порт. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 499,2 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Машинасозлик ва металл ҳамда ёғочга ишлов бериш машиналари ишлаб чиқариш (станоксозлик, приборсозлик, электротехника ва радиоэлектроника саноати ва бошқалар), микробиология, ёғочсозлик, енгил, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари, гугурт фабрикаси бор. Кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилади. Лойдан ўйинчоқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 3 олий ўқув юрти, 3 театр, Бадиий, ўлкашунослик музейлари, Вятка бадиий қунармандчилик музейи, А.С.Грин, М.Е. Салтиков-Шчедрин музейлари фаолият кўрсатади. Шаҳар 1374-йилдан маълум. Тарихий, меъморий ёдгорликларидан Трифон монастирининг Успение собори (17 а.), классицизм стилидаги турар жойлар (ХВИИИ—ХИХ асрлар) сақланган. СМ. Киров номи билан аталган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |