Kiryalash
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кирялаш (арабча, киря — тортиш) — металларга босим билан ишлов бериш; металлни махсус қурилма — киря тешиги (филер) орқали тортиб ўтказиш. К. натижасида металл заготовка (сим, чивиқ ва бошқалар)нинг кўндаланг кесим юзи кичраяди, ўзунлиги ортади, сиртининг сифати ва механиқ хоссалари яхшиланади. К. пўлат, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларидан турли шаклдаги трубкалар, диам. 0,002 мм гача бўлган симлар, 100 мм гача бўлган чивиқлар тайёрлашда қўлланади. Кирялаш жараёни махсус қурилма - киря л а ш с т а н и да амалга оширилади. К. станининг асосий қисмлари — киря (тешикли қурилма) ва тортиш қурилмаси. Металлни тўғри чизиқ бўйича тортиб чўзадиган ва киряланган металлни барабанга ўрайдиган К. станлари бўлади. Станни ҳаракатлантириш усулига кўра, занжирли, рейкали, гидравлик, барабанлар сони бўйича бир барабанли ва кўп барабанли турларга бўлинади. К. станининг тортиш кучи — 1 кН дан, 2,5 МН гача.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |