Кишварий (16-аср) — озарбайжон шоири. Табриздаги Султон Ёқуб саройига яқин бўлган. Алишер Навоий ғазалларига назиралар ёзган, шеърлар бағишлаган. К. шеърияти мавзуларининг дунёвийлиги, тилининг соддалиги, тасвирий воситаларга бойлиги билан ажралиб туради; озарбайжон адабиёти тараққиётига таъсир кўрсатган. К. девони қўлёзмаси сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил